Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида казинолар қачон қурилиши ҳозирча номаълум, бу масалада ҳозирча аниқ гап йўқ. Бу ҳақда Мўйноқ тумани ҳокими Ерпўлат Еденбаев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Туман ҳокимининг алоҳида қайд этишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда казинолар фаолияти тақиқланган.
Казино масаласи, уларнинг қачон қурилиши ҳозирча ноаниқ. Бу бўйича иш олиб борилаётгани йўқ. Биласиз, бизда казинолар қонун билан тақиқланган. Казинолар қурилиши учун эса аввало қонунчиликка ўзгартириш киритиш керак. Лекин ҳозир бу масала аниқ эмас.Маълумот учун, Қорақалпоғистонда Лас-Вегасдаги каби азарт ўйин зоналари ташкил этилиши мумкинлигига дастлаб Президент Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномаси вақтида ишора қилганди.Ерпўлат Еденбаев, Мўйноқ тумани ҳокими
Кейинроқ, 2019 йил февралида Ўзбекистон Бош прокуратураси инвесторлар томонидан Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилганини тасдиқлаган эди.
Spot нашрининг манбалари эса бунда гап Қорақалпоғистонда очилиши мумкин бўлган битта казино ҳақида эмас, балки азарт ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишга рухсат берувчи ўзига хос маъмурий-ҳудудий объект — азарт ўйинлар зонаси ҳақида бораётганини маълум қилган эди.
2019 йил май ойида эса Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистонда махсус ўйин зонасини ташкил этиш лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирган, айни вақтда ушбу зона хорижликлар учун хизмат қилишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)