• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда болалар боғчалари, турлари, иш тартиби ва бошқаруви бўйича янги қарор қабул қилинди

    «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ЎРҚ-595-сон Қонун эълон қилинди. У ярим йилдан кейин кучга киради, деб ёзади Norma.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳужжатда мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий тамойиллари, ушбу соҳадаги давлат сиёсати йўналишлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, эгалигида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланди.

    Давлат ва нодавлат шаклида, шу жумладан, ДXШ шартларида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти қуйидаги турларда бўлиши мумкин:

    • умумий турдаги гуруҳлар – уларда умумий ривожланиш йўналишидаги гуруҳларда давлат таълим дастурлари амалга оширилади;
    • кўп тармоқли ихтисослаштирилган гуруҳлар – ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун;
    • инклюзив гуруҳлар, уларда соғлом муҳитга уйғунлаштириш орқали болаларнинг таълимга бўлган алоҳида эҳтиёжлари ва шахсий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тенг даражадаги таълим ва тарбия таъминланади;
    • қўшма турдаги гуруҳлар – битта ташкилотда ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган ва бундай нуқсони бўлмаган болаларни алоҳида гуруҳларда, шунингдек инклюзив гуруҳларда қўшма турда таълим олиб борилади.
    Мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир тури учун гуруҳларни тўлдириш нормативлари белгиланган.

    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳокимиятдан рухсат берувчи ҳужжатни олиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари шаклида хизматлар кўрсатиши мумкин. Уларда мактабгача ёшдаги 25 нафар болани ўқитиш ва тарбиялаш мумкин.

    Гуруҳлар ёшга доир тоифалар бўйича илк ривожланиш (1 ёшдан 3 ёшгача), кичик (3 ёшдан 4 ёшгача), ўрта (4 ёшдан 5 ёшгача), катта (5 ёшдан 6 ёшгача) гуруҳларга ва мактабга тайёрлов гуруҳига (6 ёшдан 7 ёшгача) бўлинади. Гуруҳларни тўлдириш ва болаларни бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш ҳар йили ўқув йили бошлангунига қадар амалга оширилади.

    Мактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра гуруҳларни уларни тўлдиришнинг энг кўп миқдори оширилган ҳолда ташкил этишга йўл қўйилади. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳларни тўлдириш тартиби мактабгача таълим ташкилотларини сақлашга, уларнинг тузилишига ва улардаги иш режимини ташкил этишга доир санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинган ҳолда уларнинг муассиси томонидан белгиланади.

    Болалар боғчаларида ўқув йили 2 сентябрдан 31 майгача давом этади, 1 июндан 31 августгача эса ёзги соғломлаштириш даври ҳисобланади. Мактабгача таълим муассасаларининг иш режими қуйидагича белгиланиши мумкин: уларда болалар қисқа вақт бўладиган (бир кунда 3–4 соат), тўлиқ кун (бир кунда 9, 10, 5 ва 12 соат) ва кеча-ю кундуз бўладиган режимлар. Бўлиш вақтига қараб болаларнинг ухлаши, уйғоқ пайти ва овқатланиш режими ташкил этилади.

    Қонунда таълим-тарбия жараёни иштирокчилари: болалар, уларнинг қонуний вакиллари ва педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайд этилган. Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий ҳимоялаш кафолатланади, уларни овқатлантиришни ташкиллаштириш ва соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби белгиланди. Педагогларнинг ҳафталик иш юкламаси ва меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди. Давлат болалар боғчаларининг бошқарув органлари: педагоглар кенгаши, кузатув кенгаши ва раҳбарларнинг ваколатлари тартибга солинди. Хусусий ташкилотни бошқариш тартиби унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.

    Таълим хизматларини олувчилар нуқтаи назаридан, таълим ва тарбия жараёни сифати таъминланиши муҳимдир. Бунинг учун, шу жумладан қуйидаги давлат бошқаруви дастурлари қўлланилади:

    • мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси 5 йилда ўтказилади, хусусий ташкилотларнинг фаолияти лицензияланади. Иккала ҳолатда ҳам тартиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси эса ваколатли орган ҳисобланади;
    • барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурий бўлган давлат стандарти қабул қилинади ва камида 5 йилда 1 марта қайта кўриб чиқилади, давлат таълим дастурлари тасдиқланади;
    • педагогнинг касбий стандарти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, педагогнинг касбий стандарти педагогнинг шахсий сифатларига нисбатан унинг билимлари, маҳорати ва кўникмаларидан ажралмас бўлган талаблар қўяди. Педагог ходимлар 5 йилда камида 1 марта аттестациядан ўтказилади.
    Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари ёки жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар, шунингдек қасддан жиноятлар содир этганлиги учун илгари ҳукм қилинган шахслар мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

    10.01.2020, 14:13   Изоҳ (0)   64683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzinfocom’га бош директор тайинланди

    10.01.2020, 13:44

    Эрондаги вазият сабаб Uzbekistan Airways’нинг парвоз йўналишлари ўзгариши мумкин

    10.01.2020, 13:15

    Бекободда дарахтлар кесилишига йўл қўйиб ўсимлик дунёсига бир миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди

    10.01.2020, 13:01

    Қорақалпоғистонда Nexia пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    10.01.2020, 12:45

    Тошкентда шов-шувли ЙТҲ келтириб чиқарган 777 рақамли BMW ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетди

    10.01.2020, 12:39

    Қашқадарёлик ҳайдовчи ЙПХ ходимининг саводсизлигини исботлаб берди

    10.01.2020, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Pepsi Taste Challenge 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда эркак ўргимчак чақишидан вафот этди

    Дунё | 20 август, 12:36

    Pepsi Taste Challenge 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди

    Реклама | 20 август, 12:00

    Украинага 10 га яқин давлат қўшин юбормоқчи — Bloomberg

    Дунё | 20 август, 12:13

    “Қойил қолмай илож йўқ”. Малика Диана папарацсилар таъқиб қилмаслиги учун қандай айёрона усул ўйлаб топган?

    Шоу-бизнес | 20 август, 11:57

    Ходимларга нисбатан ўринсиз сўзлар ишлатган “Андижон сув таъминоти” директорига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 20 август, 11:55

    Нигериядаги масжидда намоз вақти 27 киши ўлдириб кетилди

    Дунё | 20 август, 11:43

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Минга ўринбосар топди

    Спорт | 20 август, 11:43

    “Бутирка”, Сухановск ва Тоштурма – СССРдаги энг қўрқинчли қамоқхоналар

    Дунё | 20 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.