• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналистни ҳақорат қилган Андижон шаҳар ҳокими матбуот котибига нисбатан ҳукм эълон қилинди

    Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қошқаровага нисбатан у Андижон шаҳар ҳокимлигининг расмий Telegram канали орқали журналист-блогер Хуршид Далиевни ҳақорат қилиб, унга нисбатан туҳмат қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш) билан маъмурий иш қўзғатилгани ва иш судга оширилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: Zarnews

    Фото: Zarnews

    Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг «Дарё»га маълум қилишича, бугун, 2020 йил 8 январь куни, Гулшаной Қошқаровага нисбатан маъмурий иш Андижон шаҳар маъмурий суди раиси Акмал Шерматов раислигида кўриб чиқилди.

    Суд ушбу маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганган ҳолда Гулшаной Қўчқаровани МЖтКнинг 40-моддаси ва 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топди.

    Суд қарорига кўра Гулшаной Қошқаровага МЖтКнинг 40-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридаги 5 миллион 575 минг сўм жарима жазоси, МЖтКнинг 41-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдоридаги 4 миллион 460 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

    МЖтКнинг 34-моддасига асосан Гулшаной Қошқаровага узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридаги 5 миллион 575 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

    Хуршид Далиев маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларини ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилгани ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Гулшаной Қошқарованинг Андижон вилоят ИИБ бошлиғи номига Хуршид Далиевни ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатларида муҳокама этилмагани сабабли материалдан ажратилиб тегишли тартибда қонуний баҳо бериш учун Андижон вилоят ИИБга юборилиши белгиланган.

    Қайд этилишича, қарордан норози тарафлар 2 ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят маъмурий судига кассация тартибида шикоят келтиришга, прокурор протест билдиришга ҳақли.

    Эслатиб ўтамиз, Хуршид Далиев Андижон вилоятидаги мутасаддиларни танқид остига олгач, исми-шарифи номаълум шахс уни ўлдириш билан таҳдид қила бошлаган, шундан сўнг журналист «Human.uz» сайтида баёнот билан чиққан эди.

    Хуршид Далиев танқидий-таҳлилий чиқишлари билан эътиборга тушган журналист. Бир муддат «Ёшлар» телеканалида фаолият кўрсатган. Сўнг ижодий фаолиятини «Kun.uz» сайтида давом эттирган. Айни пайтда «Human.uz» сайтининг асосчиси ҳисобланади.

    08.01.2020, 14:34   Изоҳ (0)   39549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Телевидениеданмиз деб келишди, вазирликданмиз деб ўрганишди — натижа йўқ». Қумқўрғонликларнинг мутасаддиларга ишончи сўнган

    08.01.2020, 14:28

    «Кундан кунга девор ёриқлари катталашмоқда». Жиззахда 2018 йилда фойдаланишга топширилган уйлар талаб даражасида эмаслиги айтилмоқда

    08.01.2020, 13:36

    Тошкентда Япония рақамли университети очилади

    08.01.2020, 13:21

    Вазирлар Маҳкамаси муассислигида «Янги Ўзбекистон» газетаси таъсис этилди

    08.01.2020, 12:48

    «Ўзбекнефтгаз»га 15 ой ичида 4-раҳбар тайинланди

    08.01.2020, 11:25

    ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони тайинланди

    08.01.2020, 10:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.