• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Телевидениеданмиз деб келишди, вазирликданмиз деб ўрганишди — натижа йўқ». Қумқўрғонликларнинг мутасаддиларга ишончи сўнган

    Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги «Кўганли» маҳалласида яшовчи аҳолининг давлат идоралари-ю, масъул раҳбарларга бўлган ишончи сўнган. Боиси уларни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммога мутасаддилар эътибор ҳам қаратмаган. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Вазира Эгамбердиева маълум қилмоқда.

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    «Дарё»га мурожаат қилган аҳоли маҳалла ичкарисидаги йўлда ҳаракатланиш ноқулайлик туғдираётганидан, йўл тор ва нотекислигидан шикоят қилмоқда. Уларнинг айтишича, бир неча йиллардан буён мутасадди ташкилотларга хабар берилган бўлса ҳам ҳатто масъулларнинг ўзлари келиб ўрганса ҳам натижа йўқ.

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Маҳалла аҳлининг муаммосини ўрганиш мақсадида манзил сари одимладик. Автомобильда ўйдим-чуқур йўллардан ҳаракатланишимизга тўғри келди. Ҳатто баъзи жойларда қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган автомобилга йўл бериб сўнг манзилда давом этганимиз ҳам бор гап. Кўчанинг нотекислиги бир дард бўлса, йўлнинг торлиги иккинчи дард. Автомобильлар ҳаракатланганида пиёдалар, пиёдалар ҳаракатланганида эса автомобилларга ҳаракатланиш учун йўл қолмайдиган «Кўганли» маҳалласи шундай муаммолар гирдобида яшамоқда.

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Маълум бўлишича, бундан 3 ой илгари кўчага қум-шағал тўкилган, аммо иш ўша ҳолатда қолиб кетган.

    — Йўлимиз мана шундай—нотекис. Тўғриси, касб тақозоси билан бошқа туманларга кўп бораман, — дейди киракаш ҳайдовчи. — Йўлларига ҳавасим келади. Текис, равон. Кам вақт ва кам ёқилғи сарфлайсиз. Бизнинг йўллар-чи? Йўлнинг торлиги етмаганидек, бизни калака қилгандек кўчаларимизга қум тўкиб кетишди. Битта машина зўрға юради. Пиёдалар қандай юрсин?

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    — Ёмғирли кунларда кўчамиздан юриб бўлмайди, — дейди аҳоли вакилларидан бири Ойсоат Нормуродова. — Фарзандлар, набиралар мактабга кетганида юрак ҳовучлаб ўтирамиз. Эсон-омон бориб келсин деб.

    Маҳаллада яшовчи Жамила Зоированинг айтишича, йўлнинг бундай аҳволи сабаб бемор учун чақирилган тез тиббий ёрдам ҳам ўз вақтида келолмайди.

    — Яқинда бетоб онамга «тез ёрдам» чақирдик. «Олтинсой» туманида турадиган укам етиб келдики, тез ёрдам машинасидан дарак йўқ. 30 дақиқада ҳам келолмади. Мен шифокорларни айбламайман, негаки йўлларимиз бу даражада экан уларни айбласак хато бўлади. 10 йилдан буён йўлимизни таъмирлаб бериш учун мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади. Ҳеч ким бизни тингламайди, — дея шикоят қилади Жамила Зоирова.

    Маҳалла аҳлининг айтишича, мазкур масала юзасидан Президент порталига ҳам мурожаат қилинган. Аммо мурожаатчидан тушунтириш хати ёздириб олиниб, «масъулларга ишлар қилинди» деб ёлғон маълумот берилган.

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    — 2014—2015 йилларда мурожаатимиз юзасидан «қайсидир вазирликданмиз», деб икки-уч киши келиб аҳвол билан танишгандек бўлганди, — дейди аҳоли вакиллари. — Лекин шу бўйи жим бўлиб кетишди. 2017—2018 йилларда ҳам Президент порталига мурожаат билан чиқдик. Аммо натижа бўлмаяпти. Маҳалланинг ўртасидаги икки чақирим масофага тош тўкдими-йўқми, қолганини ҳам тез кунда тўғирлаб берамиз деб «йўл таъмирланди» деган мазмунда ёздириб кетишган. Портални ҳам тушунтириш хати билан ёпиб юборишган кўринади.

    Маҳалла аҳлининг иқрорига кўра туманнинг айни кундаги раҳбарига бу ҳақда мурожаат қилинмаган.

    — Тўғри туманимизнинг янги ҳокимига бу масала юзасидан на оғзаки ва на ёзма хабар берганимиз — дейди мурожаатчилар. — Аммо олдиниги туман ҳокимига бот-бот айтавериб, тинкамиз қуриган.

    Шу маҳаллада яшовчи Фаҳриддин Авазовнинг шикоят қилишича, йўл белгилари ва пиёдалар ҳаракатланиши учун йўлакча йўқлиги сабаб кўчада ЙТҲлар сони ортган.

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    — Бир неча кун олдин икки ўқувчини автомобиль уриб юборди. Бу вазиятда ҳайдовчини ҳам, пиёдни ҳам айблай олмайсиз. Ҳаммаси йўлларнинг расволигидан, — дейди Фаҳриддин Авазов. — Бирорта масъул, бирорта мард йўқки шу муаммо билан озгина қизиқса. Телевидениедан ҳам келиб йўлларни тасвирга олиб кетишганди доимгидек натижа йўқ.

    Маҳаллада яшовчи аҳолининг айтишига қараганда йўлнинг ёмонлиги сабаб кира қилувчилар ҳам бу маҳаллага келишмас экан.

    — Бирор жойга борсангиз маҳаллага келадиган автомобиль тополмайсиз, — дейди Муқаддас Зоирова. — Бир-иккита киракашлар бўлиши мумкин. Улар ҳам анчагина эскириб қолган машиналарда бўлишади. Эски эканлиги-ку майли, битта машинага бир кишилик олди ўриндиққа уч киши, орқа ўриндиқда эса 5 киши чиқишга мажбур бўламиз. Машина йўқлигидан мажбуран рози бўлишади шунга ҳам. Тунов куни мен ҳам маҳаллага қайтишим керак эди. Олд ўриндиққа ҳеч кимни олманг, пулини бераман, деб келишган эдим. Бир ҳомиладор келинчак келиб қолди. Орқада фақат эркаклар, аёл мажбурликдан орқа ўрнидиққа бешинчи йўловчи бўлиб ўтиришга мажбур бўлди. Раҳмим келди, рости. Икки кишининг пулини ҳайдовчига бердим-да, ўз ўрнимни ҳомиладор аёлга бўшатдим.

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Фото: Вазира Эгамбердиева

    Ҳолатни ўрганиб ортга қайтар эканмиз, аҳолининг ташкилот раҳбарларига, муаммони ечувчи мутасаддиларга ишончи қолмагани яққол сезилиб турарди.

    — Бари бефойда. Шунча мурожаатлар натижа бермаганда бунисидан наф чиқармиди? Телевидениеданмиз деб келишди, вазирликданмиз деб келишди. Аммо натижа чиқмади-ку, — дейди Бекзод Эшқобилов.

    Кузатамиз, бу сафар масъуллар нима дейишар экан?

    08.01.2020, 14:28   Изоҳ (0)   28407
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кундан кунга девор ёриқлари катталашмоқда». Жиззахда 2018 йилда фойдаланишга топширилган уйлар талаб даражасида эмаслиги айтилмоқда

    08.01.2020, 13:36

    Тошкентда Япония рақамли университети очилади

    08.01.2020, 13:21

    Вазирлар Маҳкамаси муассислигида «Янги Ўзбекистон» газетаси таъсис этилди

    08.01.2020, 12:48

    «Ўзбекнефтгаз»га 15 ой ичида 4-раҳбар тайинланди

    08.01.2020, 11:25

    ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони тайинланди

    08.01.2020, 10:58

    Тошкентда Гулнора Каримова иши бўйича суд мажлиси бошланди

    08.01.2020, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.