Дональд Трамп Ироқ АҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқариб юбориш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиргудек бўлса, иқтисодий чора қўллаш билан таҳдид қилганидан сўнг, Америка администрациясининг юқори мартабали вакиллари Ироққа қарши сакнсиялар устида иш бошлади. Бу ҳақда The Washington Post’га таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Амалдорларнинг маълум қилишича, санкциялар жорий этишда Молия вазирлиги ва Оқ уй асосий ролни ўйнайди. Бу каби қадам ноодатий бўлиши мумкин, чунки Ироқнинг иттифоқдош бўлиши учун АҚШ «деярли йигирма йил ва юзлаб миллиард доллар сарфлаган».
Шахси сир қолишини сўраган амалдорларнинг айтишича, ҳозирда муҳокамалар давом этмоқда ва санкция борасида якуний қарор қабул қилинмаган.
Аввалроқ Трамп Ироқ душманлик ҳаракати амалга оширса, жиддий санкциялар қўллаш билан таҳдид қилиб, бунинг олдида «Эронга қўлланилган санкциялар шунчаки майда бўлиб қолиши»ни айтганди. АҚШ президенти Ироқ авиабаза қуриш учун кетган харажатларни қайтармагунча, Америка қўшинлари мамлакатдан чиқмаслигини билдирган.
Изоҳ (0)