Вашингтон Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифга виза беришдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Вазир БМТ Хавфсизлик кенгашининг 9 январь куни Нью-Йоркда ўтказиладиган йиғилишида иштирок этмоқчи бўлган.
5 январь куни Эрон ядровий битимдан чиққанини эълон қилди. Бу Эроннинг юқори жанговар тайёргарликка эга бўлган махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан биринчи қадам бўлди. Германия, Франция ва Буюк Британия Эроннинг ушбу қарорига нисбатан қўшма баёнот билан чиқди.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигига ишонч билдирмоқда. Шунга қарамай, Вашингтон Теҳрон билан музокаралар ўтказишга тайёр.
Изоҳ (0)