Фелдмаршал Халифа Хафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси Сирт шаҳрини эгаллади. Бу ҳақда Sky News Arabiya телеканали хабар тарқатган.
Хабарга кўра Ливия шимолидаги шаҳар аҳолиси миллий армия аъзоларини қўллаб-қувватлаган шу сабабли ҳам шаҳар Хафтар ихтиёрига ортиқча қийинчиликларсиз ўтган. Хусусан, унинг армияси Сирт ҳарбий баталёни, аэропорт ва соҳил портини эгаллаган. Канал маълумоти бўйича миллий армия кучлари шаҳар марказида бўлиб турибди.
5 январда Ливия миллий армияси ҳарбий-ҳаво кучлари Триполидаги ҳарбий коллеж биносига зарба берган. Ҳужум оқибатида камида 20 нафар бўлажак зобит ҳалок бўлган ва яна 40 нафар талаба турли жароҳатлар олган. Бошқа манбалар 38 нафар одамнинг ўлдирилгани, улар орасида турк зобитлари ҳам борлигини хабар қилган. Бироқ ушбу маълумот расман ўз тасдиғини топмаган.
Январь бошида фелдмаршал ичкарида кечадиган урушда зимдан ҳимояланиш учун ихчамлашиш тактикаси қўлланилишини билдирган. Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Ливияни Усмонлилар салтанати бир бўлаги сифатида қайтариб олишга уринаётганликда айблаган. Хафтарнинг сўзларига кўра Триполи учун кураш якунга етмоқда ва шаҳар тез орада озод қилинади.
Ливияда параллел равишда иккита ижро органи фаолият юритади: Фаёз ал-Сарража бошқарувидаги халқаро тан олинган миллий келишув ҳукумати ва Ливия миллий арияси ҳамда парламент билан ҳамкорликда мамлакат шарқида ҳукмронлик ўрнатган вақтинчалик маҳкама. Мамлакатда 2011 йилда фуқаролар уруши бошланган ва 1969 йилдан буён давлатни бошқариб келган Муаммар Каддафи ҳукуматдан ағдарилиб, қатл қилинганди.
Изоҳ (0)