Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)нинг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг жасади дафн маросимини ўтказиш учун Кирмон шаҳрига олиб келинди, деб хабар беради IRNA.
Ушбу шаҳар Эрон жануби-шарқида жойлашган.
Давлат телевидениеси тўғридан тўғри эфир орқали Кирмон кўчаларида минглаб одамлар тўпланганини кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти — қора кийимда.
Генерал Сулаймоний Ироқ шарқидаги Рабор тоғли қишлоғида туғилган бўлиб, Кирмон шаҳрида қурилишда ишлаган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)