• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасида инновацион технологиялар жорий этиш бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 январь куни қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, мамлакатда бунёдкорлик кўлами йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Янги уй-жойлар, йирик заводлар, замонавий инфратузилма объектлари қурилмоқда. Табиийки, бундай катта ҳажмдаги ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун малакали қурувчилар, билимли лойиҳачилар, барқарор ташкилотлар керак.

    Йиғилишда қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликлар кескин танқид қилинди.

    Масалан, Ўзбекистонда 22 мингга яқин қурилиш-пудрат ташкилоти бўлиб, уларнинг аксариятида ишчилар сони ва касб малакаси тўғрисида маълумот юритилмайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳудудлардаги барча қурилишлар ягона буюртмачи хизмати ташкилотларига топшириб қўйилгани кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Илғор хорижий тажрибада қурилиш хавфсизлиги, сифати ва натижаси назорат қилинса, Ўзбекистонда барча куч ва ресурслар жараённи назорат қилишга сарфланиб, сифат иккинчи ўринга тушиб қолган.

    Давлат раҳбари соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уни замонавий асосда ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди.

    Лойиҳа институтлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, хорижий тажриба асосида тендерлар ўтказишнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш, бу борада электрон тизимни эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

    Қурилиш, Молия, Адлия вазирликлари ва бошқа мутасадди ташкилотларга жорий йил 1 июлгача қурилиш корхоналари фаолиятини баҳолаш рейтингини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ушбу рейтингда ишчилар сони ва малакаси, бажарилган ишлар ҳажми, солиқ ва кредитларнинг ўз вақтида тўланиши каби мезонлар ўз аксини топади.

    Президент шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳамда ягона буюртмачи хизмати ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Соҳада ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси пастлиги кўрсатиб ўтилди. Жумладан, лойиҳаларни яратиш, экспертизадан ўтказиш, қурилишга рухсат бериш, қурилиш-пудрат ишларини масофавий назорат қилиш жараёнлари ҳалигача қоғозда бажариляпти. Инвестор ва тадбиркорлар учун қаерда нима қуриш мумкинлиги ҳақида маълумот берувчи геоинформацион тизим йўлга қўйилмаган.

    Шу боис йиғилишда Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тизимни тўлиқ рақамлаштириш бўйича жорий йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш юклатилди.

    Соҳада техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаётгани, «риск-анализ» тизими ва назорат йўқлиги оқибатида бахтсиз ҳодисалар юз бераётгани қайд этилди. Тегишли вазирлик ва идораларга қурилиш соҳасида давлат назоратини бутунлай янгича асосда ташкил этиш, меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда кадрлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбари қурилиш соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш тизими бугунги кун талабига жавоб бермаслигини таъкидлади.

    Меҳнат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қурилиш соҳасида ўрта бўғин мутахассислари ва ишчи касблар классификаторини жорий қилиш ҳамда унга мувофиқ коллежларда қурувчилар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

    Соҳага оид таълим дастурларини юқори технологиялар ва инновацион ёндашувлар асосида янгидан ишлаб чиқиш, бўлажак кадрларни замонавий лойиҳалаш ва дастурий таъминот, хусусан, BIM (Building Information Modeling) технологиялари билан ишлашга ўргатиш кераклиги таъкидланди.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    07.01.2020, 20:27   Изоҳ (0)   17550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Депутат рейтинги» онлайн тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда

    07.01.2020, 20:11

    Қашқадарёда Янги йил арчасидаги ёнғин нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

    07.01.2020, 19:56

    Ўзбекистонда 8 январь куни об-ҳаво совуқ ва туманли бўлиши кутилмоқда

    07.01.2020, 19:09

    Оҳангаронлик аёл 3 ойлик фарзандини 400 долларга сотаётган вақтда қўлга олинди

    07.01.2020, 18:55

    ДХХ Чегара қўшинлари ўзбек—қирғиз чегарасида содир бўлган можаро тафсилотларини маълум қилди

    07.01.2020, 18:23

    Қаршидаги боғчада хотинини рашк қилган эр у ерда ишловчи эркакни чавақлаб ташлагани юзасидан МТВ расмий ахборот берди

    07.01.2020, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.