Ўзбекистонда «Депутат рейтинги» онлайн тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида шунга оид петиция жойлаштирилди.
Петиция муаллифига кўра бугунги кунда маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ўз вазифаларини тўлиқ бажармайди. Шу учун аҳолининг кўпчилиги маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловига унчалик катта қизиқиш билдирмайди. Чунки уларнинг фаолияти натижаларини кўриб бўлмайди. Аслида энг кўп ишлаши лозим бўлган ва халқ билан энг яқин мулоқотга киришадиган вакиллар маҳаллий кенгашларнинг аъзолари бўлиши керак.
Шу сабабли халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг фаолият рейтингини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу орқали уларнинг иш самарадорлиги ошган бўлар эди.
«Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ‘Депутат рейтинги’ онлайн тизимини жорий этиш ва у билан барча фуқароларнинг эркин танишиш имкониятини яратишни таклиф қиламиз», — дея фикр билдирган муаллиф.
Изоҳ (0)