• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Азиза Умарова туризм тадбиркорлиги бўйича исталган киши фойдаланиши бўлган 10 та ғоя тақдим этди

    Давлат бошқаруви соҳасида мутахассис, тадбиркор ва блогер Азиза Умарова ўзининг Telegram’даги саҳифасида туризмни ривожлантириш бўйича 10 та ғоя тақдим қилди.

    Фото: Lady Queen

    Фото: Lady Queen

    «Бизда ажойиб архитектура ёдгорликлари бор, бироқ интерактив тур маҳсулот ҳақида сўз очадиган бўлсак, бу бироз зерикарлироқ. Сайёҳлар эса ниманидир қизиқиш билан ўргангиси, ниманидир ўз қўли билан ясагиси келади. Айниқса, бу гап миллениалларга ва ёшларга тааллуқли. Авваллари биз француз пенсионерларининг кўнглини меъморий ёдгорликлар билан олганимизда, ёш европалик ва россиялик сайёҳлар ёпирилиб келганди. Шундай фаолият олиб борилишини истар эдик», — дейди у.

    Азиза Умарованинг айтишича, туризмни ривожлантириш бўйича тақдим этилган ғоялардан истаган шахс фойдаланиб туристик маҳсулот яратса бўлади. Турфирмалар ва ижтимоий тармоқлар орқали кераклича айлантириб, сайёҳларга тўғридан-тўғри сотиши мумкин.

    Қуйида унинг  10 та ғояси келтирилди:

    1. Ўзбек пазандалиги бўйича ресторан ёки уйда маҳорат дарси ўтиш (унда палов, аччиқ-чучук, манти тайёрлашни ўргатиш).
    2. Матоларни бўяш (матоларни табиий бўёқлар ёнғоқ, анор пўсти, индиго ёрдамида бўяшга, нақш босишга ўргатиш).
    3. Маросимларга тақлид қилиш: келин салом, ўзбек алласини куйлаш, катта гуруҳдаги туристлар учун ўзбек тўйи маросимини саҳналаштирилишини уюштириш.
    4. Самарқанд, Хива ва Бухорода очиқ осмон остида мураббий ёрдамида ёга машғулоти. Айтгандек, Парижда Airbnb’да Эйфель минораси тагида ёга фойда келтирувчи маҳсулот ҳисобланади. Гарчи бепул бўлса-да, туристлар у учун пул тўлаб кетишади.
    5. Ёдгорликлар олдида эндигина расм чизишни ўрганувчиларнинг молбертга расм ишлашлари (маҳаллий рассомлар билан акварель, графика юзасидан расм ишлашни келишиб олинг).
    6. Мусиқа асбобларини чалиш бўйича маҳорат дарслари (аввал мусиқа бўйича кириш маърузаси ўқилади, сўнг қадимий мусиқа асбоби чанг ва анъанавий рубоб, доиралар чалиш юзасидан дастлабки таянч сабоқлар берилади).
    7. Ўзбек рақслари бўйича маҳорат дарслари ва рақсга хос либослар (лазги, бухороча, фарғонача рақс либослари)ни кийиб кўриш.
    8. Анъанавий ўзбек оиласида тушлик ёки кечки овқат ташкил этиш (анъанавий хонадонда, беданалар, канарейкалар — сайроқи қушлар сайраши остида, ишком тагида, супа устида, лаганда тортилган миллий таомларни тасаввур қиляпсизми...) — ҳайрон бўларсиз, бироқ бунга эҳтиёж катта, биз ҳар бир сайёҳдан кечки овқат учун яратиб берган миллий муҳитимиз — колоритга кўра 50 долларгача олишимиз мумкин.
    9. Агротуризм. Мавсумга кўра мева ёки сабзавотларни уйда хонадонда йиғиб-териб олиш. Мевалар мазасини татиб кўриш, биргаликда мевали салатлар, компот, шарбатлар тайёрлашга жалб қилинг. Ўзлари тайёрлаб, ўзлари истеъмол қилишсин. Охирида ҳаммани палов билан меҳмон қилинг. Бундай турларни шаҳар ташқарисида ўтказиш яхши.
    10. Шаҳар бўйлаб пиёда сайёҳат (Совет Ўзбекистони, Тошкент эвакуацияси, бозорнинг савдо расталари бўйлаб, қабристонлар зиёрати, яҳудийлар босиб ўтган йўл, япон асирлари, корейс, арман, татар ва бошқа халқлар тарихи бўйича мавзули сайёҳатлар). Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо сайёҳат мавзу йўналишларига бўлган талаб турлича бўлади. Шов-шувга сабаб бўлувчи йўналишлар ишлаб чиқинг, уларга оламшумул ном беринг, бу ҳақида инглиз тилида сайтларга жойлаштиринг ҳамда олға!
    Унинг қўшимча қилишича, ушбу турлар нафақат туристлар учун, балки шу ерда истиқомат қилаётган маҳаллий экспатлар учун ҳам қизиқарли.

    «Бунда Тошкент учун улар ҳеч қандай мавсумий аҳамиятга эга бўлмайди. Шаҳар зерикиб ўтирган дипломат ва бизнесменларга тўла. Улар йил бўйи ўзлари ва фарзандларини нима билан банд қилиш кераклигини билмайди, бунга керакли чора топа олмай доим бир-бирлариникига боришдан бўшамайди. Бунга доим иқрор бўлиб келишган. What a waste! Инглиз тилига мослаштирилган ушбу саёҳат турларидан ҳар бирига ёзда ҳам, қишда ҳам талаб бўлади. Демак, олға қадам босинг!» — дея маслаҳат берган Азиза Умарова.

    07.01.2020, 22:46   Изоҳ (0)   25411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда маҳаллий винонинг рекламасига рухсат бериш режалаштирилмоқда

    07.01.2020, 22:31

    Наманганлик 110 нафар талабанинг шартномаси вилоят ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди. Бундай имтиёз эгалари вилоятда 5 йил ишлаб бериши керак

    07.01.2020, 22:16

    Бухорода куёв қайнотанинг уйидан 15 миллион сўм ўғирлади

    07.01.2020, 21:59

    Asia Alliance Bank’нинг назорат пакети Япония компаниясига сотилади

    07.01.2020, 21:44

    Самарқандда «Жигули» машиналарида пойга уюштирган «форсажчилар» қамалди

    07.01.2020, 21:15

    Тергов департаменти Бухорода Nexia ва Isuzu иштирокида юз берган ЙТҲ бўйича маълумот берди

    07.01.2020, 20:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.