• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп АҚШ разведкаси маълумотларига зид равишда Сулаймонийни ўлдиришни буюргани маълум бўлди

    АҚШ президенти Дональд Трампнинг эронлик генерал Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш ҳақидаги қарори Пентагон вакилларини ҳайрон қолдирган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ва АҚШ президенти маъмуриятидаги манбаларига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    27 декабрь, жума куни АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига шиа жангари гуруҳлари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида бир неча америкалик ҳалок бўлгач, эронлик генерал Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш муҳокама қилинган.

    Аввалига 28 декабрь куни Трамп Сулаймонийни ўлдиришни маъқулламаган ва АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига «Катаиб Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг Сурия билан чегара яқинидаги базаларига ҳужум қилишни буюрган. Бу ҳужум оқибатида 25 киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу америкаликларнинг Бағдоддаги элчихонаси олдида оммавий намойишлар уюштирилишига олиб келган, бу воқеаларни Трамп телевизор орқали кузатган.

    Маълум қилинишича, Трамп якунда радикал қарор қабул қилиши Пентагон расмийлари учун кутилмаган ҳол бўлган. АҚШ президенти 30 декабрь, душанба куни келиб тушган разведка маълумотларини эътиборсиз қолдирган, бу маълумотларда Яқин Шарқда эътиборни тортадиган воқеа кузатилмагани, жумладан, Сулаймоний ҳам ҳеч қаерга йўл олмаётгани ҳақида айтилганди.

    Бундан ташқари, АҚШ разведкаси Эроннинг энг нуфузли генерали АҚШ ҳарбийларига кенг кўламли ҳужумлар уюштиришни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотни асосли деб топмаган. Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий Сулаймонийга Америкага қарши режаларни амалга оширишга рухсат бермаган ва келгуси режаларни маслаҳатлашиш учун Теҳронга қайтишни таклиф қилганди.

    Трамп Сулаймонийнинг ўлдирилишини бу пайтда Рождество таътиллари сабаб АҚШнинг турли ҳудудларида бўлган миллий хавфсизлик бўйича бир неча нафар юқори мартабали маслаҳатчиси билан режалаштирган. Улар ҳимояланган алоқа линияси орқали мулоқотда бўлган.

    Трамп махфийлик нуқтаи назаридан Конгрессни режалари ҳақида огоҳлантирмаган. Шунингдек, бу ҳақда Миллий хавфсизлик вазирлиги ва хорижий давлатлар раҳбарлари ҳам билмаган.

    Амалиётга тайёрланиш тор доирадаги маслаҳатчилар билан муҳокама қилинган, бу режадан фақат давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен, вице-президент Майкл Пенс, Давлат котиби Майкл Помпео, Мудофаа вазири Марк Эспер, МРБ директори Жин Ҳэспел ва Оқ уй аппарати бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Мик Малвэни хабардор бўлган. Майкл Пенс ва Майкл Помпео Теҳронга нисбатан қатъий жавоб қайтариш тарафдори бўлган.

    Пентагондагилар эса ўтган йил ёзидаги воқеаларни назарда тутган ҳолда, Трампдан Сулаймонийни жисмонан йўқ қилишга буйруқ беришни кутмаган бўлган.

    20 июнь куни Эрон қуролли кучлари Американинг ВМС РҚ-4 русумли учувчисиз учиш қурилмасини уриб туширган, шундан кейин АҚШ армияси Трампнинг фармойишига кўра, Эрон ҳудудидаги учта объектга зарба бериш назарда тутилган ҳарбий амалиётга тайёрланганди. Аммо Америка раҳбари амалиёт бошланишига 10 дақиқа вақт қолганида битта дрон бўлажак ҳужум оқибатларига тенг эмас деб ҳисоблаб, уни тўхтатишга буйруқ берган.

    Маълумот учун, 3 январга ўтар кечаси Бағдодда Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини қўллаб-қувватлаб келган, 20 йилдан буён Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг махсус бўлинмаси «Ал-Қудс»ни бошқарган генерал Қосим Сулаймоний америкалик ҳарбийларнинг авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлди.

    Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчи ушбу суиқасдни уруш эълон қилишга тенг баҳолаб, АҚШдан бунинг учун қасос олинишини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Бағдод аэропортига авиазарба бериб, эронлик нуфузли генерални йўқ қилди
    • Эрон ташқи ишлар вазири генерал Сулаймонийнинг АҚШ томонидан ўлдирилишини террорчилик ҳаракати деб атади
    • Фото: Трампнинг буйруғига кўра ўлдирилган генерал Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими
    • АҚШ Эроннинг энг нуфузли генералини ўлдириб қўйди. Энди нима бўлади?
    • АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш муқаррарми?

    05.01.2020, 19:14   Изоҳ (0)   30866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Яқин Шарққа десант кемаси ва денгиз пиёдалари батальонини жўнатишга қарор қилди

    05.01.2020, 18:37

    Рамзан Қодировнинг қизи кутубхона биносида ресторан очиб, грознийликларни ғазаблантирди

    05.01.2020, 17:39

    Трамп Эрондаги 52 та объектга зарба берилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    05.01.2020, 15:54

    Карлос Гонга ёрдам берган Туркия авиакомпанияси ходими оиласига зарар етказиш билан таҳдид қилинганини билдирди

    05.01.2020, 12:57

    Владимир Зеленский 2019 йилда «Квартал 95» студиясидан 210 минг доллар даромад олгани маълум бўлди

    05.01.2020, 12:05

    Марк Цукерберг арзон товарлар дўконидан харид қилди

    05.01.2020, 09:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.