«Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Китобдаги Тахтақорача довонидан ўтган қисмларида 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имконияти кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Шу боис автомобиль йўлининг мазкур довондан ўтган қисмларида ҳаракат хавфсизлиги таъминлангунга қадар автотранспорт воситаларининг А-378 «Самарқанд—Ғузор» автомобиль йўли орқали ҳаракатланиши тавсия қилинган.
Изоҳ (0)