Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззахда 31 декабрь куни соат 23:00 лар атрофида маст ҳайдовчи хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспекторини урди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Жиззах шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими катта тезликда ҳаракатланаётган ҳайдовчини тўхтатган. 32 ёшли Captiva автомобилининг ҳайдовчисидан маст ҳолда эканлиги гумон қилиниб, у наркология диспансерига олиб борилган. Ўтказилган текширув натижасида ҳайдовчининг мастлиги тасдиқланган. Бироқ маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, уни ҳақоратлаган, юзига мушт туширган.

Натижада ЙПХ инспектори олган жароҳатлари оқибатида касалхонага юборилган. Автомобиль эса вақтинчалик жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчи ИИБ ходимларига топширилган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат