• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазирлигида бошқарув ходимлари 15—16 млн сўмдан маош олаётганининг сабаблари очиқланди

    Адлия вазири Русланбек Давлетов 3 январь куни «Умид 2.020» халқаро конференциясида: «Ҳозир маошларимиз қанчалигини яширишга ҳожат йўқ, ҳаммаси шаффоф. Масалан, Адлия вазирлигидаги бошқарма бошлиқлари мукофот пуллари ва бошқа тўловлар билан бирга камида 15—16 миллион сўм ойлик маош олишмоқда», деган маълумотни берган эди.

    Фото: Адлия вазирлиги

    Фото: Адлия вазирлиги

    Вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг маошларини очиқлашдан мақсад — халқаро миқёсдаги конференция минбаридан туриб хорижда фаолият юритаётган ўзбекистонлик кадрларни юртга чорлаш ва улар учун давлат раҳбарияти томонидан етарли шароитлар яратилганини таъкидлашдан иборат эди.

    Адлия вазирлиги ушбу маълумотни янада ойдинлаштириш учун қуйидагиларни маълум қилди.

    Биринчидан, Адлия вазирлигида бошқарма бошлиқлари ҳақиқатан ҳам 2019 йил давомида олган барча маблағларининг умумий суммаси 12 га бўлинганда 15—16 миллион сўм атрофидаги сумма келиб чиқади. Бунда олинган маблағ таркиби қуйидагилардан ташкил топган:

    • ягона тариф сеткаси бўйича маош;
    • маошга устамалар — мартаба даражаси учун устама, кўп йил ишлагани учун устама, шахсий устама, давлат хизматчиси сифатида белгиланган устама;
    • байрамлар (Янги йил, Хотин-қизлар куни (фақат аёлларга), Наврўз, Мустақиллик куни, Конституция куни, Рамазон Ҳайити, Қурбон Ҳайит) ва ҳар ярим йиллик якуни учун мукофотлар;
    • бир йилда бир марта икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам;
    • йиллик меҳнат таътили учун тўланадиган маблағ;
    • овқатланиш ва йўл ҳақи учун компенсация.
    Иккинчидан, Адлия вазирлигида бу каби ойлик иш ҳақининг белгиланишининг асосий сабаби тизимга энг малакали ходимларни жалб қилиш ҳисобланади. Хусусий секторда яхши малакали ҳуқуқшунослар бир ойда 15—30 миллион сўмгача маблағ топишади. Бошқа ташкилотлар ҳам малакали ҳуқуқшуносга катта маблағ ажратишга тайёр.

    2017 йил ва 2018 йилнинг 1-чорагида ойлик иш ҳақи камлиги туфайли вазирлик тизимидан жами 1280 нафар ходим бошқа ташкилотлар, жумладан, хусусий секторга ишга ўтиб кетган. Ходимларнинг оммавий равишда бошқа ташкилотларга ўтиб кетиши тизимда вакансиялар сони бўйича ачинарли рақамларни келтириб чиқарди.

    Учинчидан, маълумки, Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритади. Бундан ташқари, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳам вазирлик зиммасида. Бу эса тизимда энг малакали ҳуқуқшуносларнинг ишлашини талаб этади.

    Шу сабабли ҳам бу борада киритилган таклиф қўллаб-қувватланиб, 2018 йил 13 апрелдаги Президент қарори билан қуйидагилар белгиланган:

    • адлия органлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорларини прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштириш;
    • адлия органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилиши;
    • адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига, ҳудудий бошқармалар бошлиқларига лавозим маошига 50 фоиз миқдорида устама тўланиши.
    Тўртинчидан, коррупция даражаси ислоҳотлар самарадорлигига таъсир қилувчи жиддий хавф ҳисобланади. Бунда кўп масала давлат ташкилотларидаги хизматчиларга келиб тақалади. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотининг замонавий тизими яратилганлиги вазирликда коррупциявий хатарни минимумга туширди.

    «Шу ўринда вазирлик ходимларга қанча маош тўланишини доимо ошкор қилиб келганини, тизимдаги вакансияларни тўлдириш танлов асосида бўлаётганлигини эслатиб ўтамиз. Бундан ташқари бу каби ойлик тўланаётган бошқарма бошлиқларидан талаб ҳам шунга яраша бўлмоқда. Вазирликда ходимлар фаолияти интеграциялашган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб борилмоқда», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

    04.01.2020, 22:12   Изоҳ (0)   50902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда беморнинг қариндоши шифокорнинг кўзини кўр қилди. Муштумзўр ушланган

    04.01.2020, 21:11

    Жиззахда маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини урди

    04.01.2020, 20:52

    Ўзбекистонда 5 январь куни 25 округда Олий Мажлисга такрорий сайловлар бўлиб ўтади

    04.01.2020, 20:40

    Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида 5 январь куни қор ёғиши мумкин

    04.01.2020, 20:15

    Германияда Ўзбекистон фуқароси баландликдан қулаб, ҳалок бўлди

    04.01.2020, 20:10

    Маданият вазирлиги: Амстердамда йиқилган ўзбекистонлик акробатларнинг аҳволи оғир эмас

    04.01.2020, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Машина бошқарувини 13 ёшли ўғлига топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:27

    Хорижлик дипломатлар Дональд Трамп даврида қонун устуворлиги сусайишидан хавотирда

    Дунё | 25 август, 22:05

    Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли “Чеченистон Республикаси ҳимоячиси” медали билан мукофотланди

    Дунё | 25 август, 21:50

    Apple шахсий сунъий интеллект терапевтли хизматни ишга туширади

    Дунё | 25 август, 21:35

    Германияда АҚШ фуқароси Хитой фойдасига жосусликда айбланди

    Дунё | 25 август, 21:20

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги тарихий обидалар билан танишди

    Ўзбекистон | 25 август, 21:06

    Германияда Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш ғояси ҳақида махфий ҳужжатлар эълон қилинди

    Дунё | 25 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.