Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз сафига икки нафар маҳаллий футболчини қўшиб олди. Бу ҳақда «шерлар» матбуот хизмати маълум қилди.
«Сурхон» ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов ва «Насаф» ҳимоячиси Умар Эшмуродов эркин агент сифатида «Пахтакор» жамоасига келиб қўшилди.
Тез орада 22 ёшини нишонлайдиган Исмоилов «Пахтакор» билан уч йиллик шартнома имзолаган.
27 ёшли Эшмуродов билан эса икки йилга мўлжалланган битим имзоланган.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Исмоилов олий дивизионда 60 учрашувда майдонга тушган. У шунингдек, «Нефтчи» жамоасида ҳам тўп сурган. Эшмуродов эса «Шўртан» ва «Насаф» сафида Ўзбекистон миллий чемпионатида 152 та ўйин ўтказган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)