Хонанда Наргиз Зокирова Россиядан нафратланиши ҳақидаги гап-сўзлар жирканч ва тубан ёлғон эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда хабар «РИА Новости» бермоқда.
«Россияни ёмон кўришим, бу мамлакат фуқароларини эса ‘башаралар’ деб аташим ҳақидаги овозалар жирканч ва тубан уйдирма. Бу гапларим учун ёлғон детекторида ҳам жавоб беришга тайёрман», — дея ёзув қолдирган Наргис Instagram’даги саҳифасида.
Хонанда бу ерда уни ёқтиришгани учун мамлакатни тарк этиш ниятида эмаслигини билдирди.
«Болалик орзуларимни рўёбга чиқариш ва аслимдагидек бўлиш имкониятини берганларинг учун сизларни севаман ва доим шундай бўлиб келган», — таъкидлаган Наргис.