Ироқдаги шиа кўнгиллари тарафдорлари Бағдодда тўсиқларни бузиб, АҚШ элчихонаси ҳудудига бостириб кирди, шундан сўнг дипломатик миссия ҳудудида ёнғин келтириб чиқарди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Агентлик мухбири элчихона автотураргоҳи олдида ёнғин бўлаётганини пайқаган. Бундан аввал намойишчилар элчихона ҳудудига ёнувчи модда билан тўлдирилган шишаларни улоқтирган, шунингдек, қўриқчиларнинг учта трейлерига ўт қўйган эди.

Элчихона олдида намойиш АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан шиа жанговар гуруҳларидан бирининг лагерига берилган зарба муносабати билан бўлиб ўтган — авиаҳужум оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Reuters агентлиги хабарига кўра, элчихона эвакуация қилинган. Al Arabiya маълумотларига кўра, АҚШнинг Бағдоддаги элчиси Метю Толлер номаълум йўналишда жўнаб кетган.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари 29 декабрь куни «Катаиб Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг лагерига ҳужум қилган эди. Reuters’нинг хабар беришича, бу Ироқдаги ҳарбий базани ўққа тутиш вақтида Америка фуқаросининг ўлдирилиши учун қасос бўлган.