«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей жароҳат олди.
Скотт Премьер Лига 19-тури доирасида «Ньюкасл»га қарши (4:1) баҳсда жароҳат олиб, танаффус вақтида ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берганди.
23 ёшли футболчининг аҳволи ҳақида «Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер маълумот бериб ўтди.
«Мен Скоттнинг 3 ёки 4 ҳафтани ўтказиб юбориши ҳақида билмайман. Бироқ катта эҳтимол билан шунга ўхшаш ҳолат. Биз бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун йўл топишимиз керак», — дейди Сульшер.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)