• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Олис Европадаги қардошларимиз. Гагаузлар ҳақида нима биламиз?

    Бугунги кунда турк тиллари гуруҳига кирувчи миллатлар орасида ўз мустақил давлатига эгалари ҳам бор: Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон. Шунингдек, миллий ҳудудига эга бўлса ҳам, мухтор республика, ўлка ёки вилоят тарзида бошқа бир давлат таркибида яшаётганлари ҳам бор. Ана шундай туркий тилли миллатлардан бири гагаузлардир. Бу халқ миллий ҳудудига эга – бу Молдова таркибидаги мухтор республика ҳисобланади. «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош таниқли гагауз зиёлиси, Гагаузия мадҳияси муаллифи Фёдор Занет билан суҳбатлашди.

    Гагаузлар 1989–1990 йилгача Молдова ССР таркибида яшаган, аммо СССР даврида уларнинг маъмурий тузилмаси мухтор республикаси бўлмаган. 1989–1993 йилларда рўй берган миллий уйғониш даврида бу халқ ўз мухтор республикасига эга бўлди.

    Фёдор Занет.

    Фёдор Занет.
    Фото: Фёдор Занет архивидан

    Уларнинг Молдова ҳудудига келиб ўрнашишини кўпчилик тарихчилар XV-ХVI асрларда Усмонли империясининг Болқонда ҳамда ҳозирги Молдова ва Украинанинг катта қисмида ҳукмронлик қилган даврларга боғлайди.

    Ўтаётган йил Самарқанд шаҳрига Гагауз ери – Гагаузиядан таниқли меҳмон ташриф буюрди. Бу инсон таниқли олим, журналист, публицист Фёдор Занет. Мен ўшанда вазиятдан фойдаланиб Фёдор Занетдан интервью олдим.

    Қаҳрамонимиз ҳақида қисқача: Фёдор Тодур Занет 1958 йил 14 июнда Молдова ССРнинг Конгаз қишлоғида туғилган. У таниқли шоир, ёзувчи, фолклорист, журналист, тадқиқотчи, таржимон ва публицистдир.

    У Гагауз ери (молдаванча – Гагаузия) мухтор республикасининг мадҳияси муаллифи ҳисобланади. Фёдор Занет асосан гагауз тилида ижод қилади. Унинг кўплаб китоблари чоп этилган, ОАВда кўплаб мақолалари, тадқиқотлари чоп этилган.

    Фёдор Занет 1976–1981 йилларда Кишинёв политехника университетида таҳсил олган. Иш фаолиятини оддий усталикдан бошлаган. Сўнг партия комитети котиблиги ва қурилиш корхонасида прораб бўлиб ишлаган. 1987 йилда Молдова коммунистик партияси Марказий қўмитаси ҳузуридаги Марксизм-ленинизм университетини битирган.

    Фёдор Занет гагауз тилида ёзилган кўплаб шеърлар, насрий асарлар, болалар учун китоблар, мактаб дарсликлари ва драмалар муаллифи ҳисобланади. У 1989 йил 17 декабрда Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясини гагауз тилига ўгириб чоп этган.

    – Ассалому алайкум ҳурматли Фёдорбей. Молдовада ва жаҳонда гагауз миллатига мансуб қанча одам яшайди?

    – Умуман олганда, гагаузлар сони унча кўп эмас. Бугунги кунда Молдовада 136 мингга яқин гагауз миллатига мансуб аҳоли яшайди. Дунёдаги барча гагаузларни ҳисобласа, 200 мингдан ошади. Гагаузлар асосан Молдовада – Гагауз ери мухтор республикасида, Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида, Украинада – Одесса вилоятидаги бир нечта гагауз қишлоғида яшайди. Турли сабаблар билан бошқа мамлакатларга кўчиб бориб яшаётган гагаузлар ҳам бор.

    – Гагауз ери ҳақида нималарни билишимиз керак?

    Молдова парламентининг «Гагауз ери мухтор ўлкасининг ҳуқуқий статусини белгилаш ҳақидаги қарори»га кўра мамлакатда асосан гагаузлар яшайдиган ҳудудга мухторият мақоми берилган ва унинг расмий номи Гагауз ери мухтор республикаси деб аталади. Гагауз ерини халқ сайлайдиган бош бошқон бошқаради. У тўрт йилга сайланади.

    Шунингдек, мухтор республикада 36 депутатдан иборат парламент ҳам бор.

    Гагаузияда учта шаҳар бор. Комрат – Гагауз ерининг маъмурий маркази. Комратнинг 36 минг аҳолиси бор.  Яна бир шаҳар Чодир Лунга деб аталади. «Лунга» руминча сўз бўлиб, «узун» деган маънони беради. Шундан келиб чиқсак, шаҳар номи «Узун чодир» маъносини беради. Учинчи шаҳримизнинг номи Волканешти. Бу шаҳар Молдова жанубида жойлашган.

    1988 йилда ошкоралик бошланган замонларда Гагаузияда буюк рассом – мен уни буюк рассом деб биламан – Дмитрийнинг устахонасида бир гуруҳ гагауз миллатига мансуб зиёлилар йиғилиб Гагаузиянинг мустақиллиги ҳақида режалар туздик. Шу ўринда эслатиб кетишни хоҳлар эдим. СССР пайтида Гагаузияда гагауз тилида на мактаб, на ўрта махсус ва на олий таълим муассасаси бўлмаган. Шу туфайли гагауз фарзандлари рус ёки молдаван тилида таҳсил олишга мажбур бўлган.  Рассомнинг устахонасида бўлиб ўтган йиғилишларда мустақиллик билан бирга гагауз тилида боғчалар, мактаблар, ОТМ очиш ҳақида ҳам фикрлашганмиз.

    Фото: Фёдор Занет архивидан

    Шундан сўнг «Гагауз халқи» ҳаракатини туздик. Ҳаракат олдига Гагаузияни мустақил қилиш, гагауз тили, маданияти ва санъатига эътиборни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдик.

    Бироз ўтиб Гагаузиянинг бир томонлама мустақиллигини эълон қилдик ва Молдова ССР таркибида Гагаузия Совет Социалистик Мухтор Республикасини туздик. Аммо Молдова Олий Кенгаши республикамизни тан олмади.

    Биз эълон қилган мухториятни тан олишмаганидан кейин 1990 йил 22 июлда халқ делегатларининг фавқулодда съездини чақирдик ва Гагаузия мадҳиясини, байроғини, гербини қабул қилдик. Мадҳия матнини мен ёзганман. Орадан бироз ўтиб, 1990 йил 19 августда мустақиллигимизни эълон қилдик. Бугун ушбу сана Гагаузияда умумхалқ байрами ҳисобланади.

    Ўша пайтда ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб қолганидан фойдаланиб Гагаузияни мустақил тарзда бошқара бошладик ва 1994 йилгача расмий Кишинёвга бўйсунмай, мустақил бошқарувга эга бўлдик. Бироқ мустақиллигимиз бир томонлама эди, уни ҳеч ким тан олмаган эди. Мустақиллигимизни ҳеч ким тан олмаган бўлса-да, вазиятдан фойдаланиб мактабларни гагауз тилида дарс беришга ўтказдик. Гагауз тилида эшиттириш берадиган телевидение очдик. Газета ва журналлар чоп эта бошладик. Биз том маънода милллийлигимизга қайтдик.

    1994 йилда Молдовага Туркия президенти Сулаймон Демирел ташриф буюрди ва ўтказилган музокаралардан сўнг биз мухтор ҳудуд сифатида Молдова таркибида қолишга рози бўлдик. Ўшандан кейин Гагаузияда университет ва коллежлар очдик.

    Бугун ўша университет Комрат давлат университети деб номланади ва у Молдавиядаги энг яхши университетлардан бири ҳисобланади.

    Шунингдек, гагауз тилида дарс берадиган ўқитувчилар тайёрлайдиган педагогик коллежимиз бор.  Ўшандан кейин Гагаузияда гагауз тилида ўқитадиган яна кўплаб мактаблар, боғчалар очилди. Бугун тилимизга эътибор анча яхши. Масалан, гагауз тилидан ким республика олимпиадасида ғалаба қозонса, унга Молдовадаги исталган ОТМга имтиҳонсиз кириш имконияти берилади.

    – Ўзбекистонда кўпчилик узоқ Молдова таркибида алоҳида мухтор республика тарзида туркий қардошларимиз яшашини билмайди. Хўш, бу масалада Гагаузияда аҳвол қандай?

    – Гагаузияда ҳам кўпчилик нафақат Ўзбекистон, балки бошқа туркий республикалар ҳақида ҳам етарли билимга эга эмас. Аммо охирги йилларда алоқаларимиз яхшиланиб боряпти. Бизнинг ОАВда Ўзбекистон ва бошқа туркий республикалар ҳақида маълумот бериляпти.

    Биласиз, СССР пайтида миллий манфаатлар ҳақида гапириб бўлмас эди. Шу туфайли ҳам ёши катта авлод бу ҳақда унча билмайди.

    Масалан, мен муҳаррирлик қилаётган газета туркий халқлар, туркий тилли давлатлар, уларнинг тарихи, маданияти ва бошқа жиҳатлари ҳақида доимий маълумот бериб боради. Шунингдек, Гагаузия давлат телерадиокампанияси туркий миллатлар, туркий тилли давлатлар ҳақида доимий равишда кўрсатув ва эшиттиришлар бериб боради. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳақида ҳам.

    Охирги йилларда Ўзбекистондаги турли тадбирларга фестивалларга тез-тез чақиришяпти. Мен бундан жуда хурсандман. Ўзбекистон, унинг маданияти ва санъати ҳақида кўрсатувларда гапириб беряпман, мақолалар эълон қиляпман. Дўстона алоқаларимиз ҳар икки тараф учун фойдали бўляпти.

    Бизни узоқ ушлайдиган омил – бироз узоқ масофаларда жойлашганимиз. Қалбларимиз эса ҳар доим яқиндир.

    Ўзбекистон ўтказаётган халқаро фестиваллар ва бошқа юксак даражадаги тадбирларга доим ҳавас билан қараганман. Жорий йил баҳорда Бойсунда ўтказилган халқаро бахшичилик фестивалида ҳам қатнашган эдим. Шунингдек, менга маълумот беришларича, Шаҳрисабзда халқаро мақом фестивали ўтказиш анаъанаси йўлга қўйилган экан. Буларнинг барчаси таҳсинга сазовор ишлардир.

    Ана шу тарафдан қарайдиган бўлсак, президентларинг ва ҳукуматларинг олиб бораётган ишлар таҳсинга лойиқ.

    – Сизларда ҳам гагауз маданиятини, санъатини ёки бошқа қадриятлартни тарғиб қиладиган қандайдир фестиваль ёки бошқа тадбирлар уюштириладими?

    – Бизда ҳам фестиваллар ўтказилади. Асосий фестиваль ва байрамларимиз учта: Гагауз турклари фестивали, Гагауз гиламлари фестивали ва Қосим–Ҳидирлез байрами.

    Қосим–Ҳидирлез байрами ҳақида гапирадиган бўлсам, бунда Қосим байрами – 6 май куни ёз кириши сифатида нишонланса, Ҳидирлез кузнинг охирида қиш кириши муносабати билан ўтказилади ва номланишда ҳар иккаласи ажратилмай Қосим – Ҳидирлез деб бирга айтилади. Бу байрамда халқ сайллари, фолклор ансамблларининг чиқишлари бўлиб ўтади.

    Энди фестивалларга келсак. Гагауз турклари фестивали, номидан кўриниб турибди, гагауз ижодкорлари йиғиладиган фестивалдир. Бу фестивалда нафақат Гагаузияда ва Молдавияда, балки бутун дунёда яшайдиган гагаузлар иштирок этади. Фестивалда гагауз тилида куй-қўшиқлар, ўланлар, достонлар куйланади, айтишувлар бўлади, гагауз халқ мақоллари ўқилади.

    Иккинчи фестиваль Гагауз гиламлари фестивали деб номлади. Бу фестивалда халқ амалий санъати бўлмиш гилам тўқиш маҳорати намойиш этилади. Қўлда тўқилган гиламлар кўргазмалари бўлади. Фестивалга дунёнинг турли давлатларидан меҳмонлар келади.

    Бундан икки йилча аввал миллий кийимлар фестивали ўтказила бошланди. Биз бу фестиваль баҳонасида қадимий гагауз миллий кийимларидан анчасини тиклашга эришдик. Умуман олганда биз мана шундай тадбирлар ва фестиваллар воситасида ўз тилимизни, ўзлигимизни сақлашга уриняпмиз. Биз кам сонли майда миллатмиз ва биз учун она тилимизни, маданиятимизни, санъатимизни сақлаб қолиш жуда муҳим.

    – Кеча бир тадбир доирасида тасодифан сиз ёзган китобларга кўзим тушди, у лотин алифбосида эди. Гагаузияда лотин алифбоси қўлланиладими?

    – Албатта! Гагаузияда лотин алифбоси қўлланилади. Молдовада ҳам лотин алифбосига асосланган ёзув амалда.

    Лотин алифбосига ўтишимиз тарихини гапириб беришдан аввал Молдованинг алифбо тарихини сўзлаб берсам. Зеро биз шу давлат таркибида бўлганмиз. Молдова бир пайтлар Руминия таркибида бўлганида лотин алифбосидан фойдаланган. Сўнг 1940 йилда уни СССР Руминияга бостириб кириб, унинг бир бўлаги бўлган Молдовани босиб олганидан кейин мажбурий тарзда Молдовада ҳам кирилл алифбосини жорий қилган. Шундан сўнг 1989–1990 йилларгача Молдова кирилл алифбосида юрди.

    1988 йилда биз – бир гуруҳ зиёлилар янги газета чиқара бошладик ва энг биринчи унинг номини лотин ёзувида ёздик. Сўнг бир саҳифасини лотин ёзувида чиқарадиган бўлдик. Охир-оқибат газетамизнинг барча саҳифалари лотин ёзувида чиқа бошлади. Албатта, бунга 3–4 йил вақт кетди. Аммо биз чекинмадик ва мақсадимизга эришдик. Шу тариқа 1993–1994 йилларга келиб биз тўлиқ лотин алифбосига ўтдик.

    Молдова лотин ёзувига ўтиши ҳам бизникидай бўлди. Аввало бу ишни ҳукумат ва унинг қарори эмас, газеталар бошлаб берди. 1993 йилда Молдова парламенти лотин алифбосига тўлиқ ўтиш ҳақида қонун қабул қилгунча биз ҳам, Молдова ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтиб бўлган эдик.

    Ўшанда лотин ёзувига ўтиш ташаббускорларидан бири бўлганим учун шаънимга қанча танқидлар ёғдирилмади. «Гагауз тили энди турклашиб кетади» ҳам дейишди, бошқа айблар ҳам қўйишди. Мен ва ҳаммаслакларим ундай айбловларга парво қилмай олдимизга қўйган мақсад сари оғишмай боравердик ва ҳақ бўлиб чиқдик. Гагауз тили турклашиб кетмади, зеро унинг ўзи турк тили демакдир.  Қизиғи, бир пайтлар мени ва маслакдошларимни лотин алифбосини қўллаганимиз ва уни оммалаштирганимиз учун бизни айблаб чиққан одамларнинг бир нечтаси Молдова ва Гагаузияда лотин алифбосига ўтиш ҳақида қонун қабул қилинганда бир думалаб ўша қонуннинг ташаббускорларига айланиб олди. Шунақаси ҳам бўлар экан.

    Бугунги кунда Гагаузия ҳам, Молдова ҳам тўлиқ лотин ёзувига асосланган алифбодан фойдаланади.

    – Фёдорбей, мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Сизни юртимизда, сиз ва бошқа миллатдошларингиз учун «қардаш» ҳисобланадиган Ўзбекистонда кўриб турганимдан хурсандман. Яна бир бор юртимизга хуш келибсиз!

    – Гагауз миллатига қизиқиб, бу миллатни ўзбекистонликларга таништирмоқчи бўлганингиз учун сизларга ҳам катта раҳмат. Саломат бўлинглар.

    29.12.2019, 20:53   Изоҳ (0)   44756
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик Кристина Кох аёллар орасида космик парвозларнинг давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди

    29.12.2019, 17:56

    Рамзан Қодиров Чеченистоннинг бош арчасини очиб берди (видео)

    29.12.2019, 15:34

    Путиннинг чиқишларидан сўнг Россия элчиси Польша ТИВга чақиртирилди

    29.12.2019, 08:26

    «Газпром» Украинага Стокгольм арбитражи қарорига биноан 2,9 млрд доллар тўлаб берди

    28.12.2019, 20:10

    Сомали пойтахтида бомба портлатилиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

    28.12.2019, 17:12

    АҚШда мактаб ўқувчиларига «фуқаролик фаоллиги» учун дарсга келмаслик рухсати берилди

    28.12.2019, 12:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.