Ташқи ишлар вазирлиги хусусий бандлик агентликлари томонидан Латвия ва Литвага юборилган ва қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаати ОАВда тарқалгани муносабати билан мамлакатнинг Латвиядаги элчихонаси мазкур вазият назоратда эканлигини маълум қилди.
Айни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда муаммонинг ечими устида иш олиб борилмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти Латвия, Литва, Эстония, Финляндия ва Норвегия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Рига шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +371 67-32-24-24, +371 67-32-23-46», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)