Ўзбекистонда «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасида қуйидагиларни қамраб олган:
- иқтисодиёт тармоқларида нодавлат секторнинг улушини янада кенгайтириш;
- иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига хусусий инвесторларнинг жалб қилинишини рағбатлантириш;
- барча турдаги салоҳиятли инвесторларнинг хусусийлаштириш жараёнларида тенг шароитларда иштирокини таъминлаш;
- хусусийлаштириш соҳасидаги мавжуд норматив-ҳукукий ҳужжатларни ягона қонун ҳужжатида мужассамлаштириш;
- хусусийлаштириш битимларининг очиқлиги ва оммавийлигини таъминлаш, хусусийлаштиришнинг янги шартларини жорий этиш ва бошқалар.
Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати 2020 йил 1 июнь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати 2020 йил 1 июль.
Изоҳ (0)