Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Kun.uz»нинг хабар беришича, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи нодавлат нотижорат ташкилоти ўрнида ташкил этилади.
Нашрнинг ёзишича, Президентнинг Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Маълум қилинишича, Президент бош вазир Абдулла Арипов, Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаевга бир ой муддат ичида агентликни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга топшириқ берган.
Ёшлар иттифоқи матбуот хизматидаги манба нодавлат нотижорат ташкилот агентликка ўзгараётганини тасдиқлаган ва бир ой ичида катта ишлар амалга оширилишини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, янги агентлик Президент администрацияси қошида ташкил этилиши кутилмоқда.
Янги агентлик ташкил топганидан кейин Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари — агентлик директори ҳисобланади.
Изоҳ (0)