• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳрида 168 та ёш оилага «Ёшлар уйлари» топширилди (фото)

    Тошкент шаҳар Сергели тумани 7А-мавзе 8—9-қурилиш майдонлари ҳудудида барпо этилган хонадонлар турли соҳаларда муваффақиятларга эришаётган 168 та ёш оилага тантанали топширилди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Ташкил этилган тадбирда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари, кекса отахон ва онахонлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари қатнашди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 сентябрдаги «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 753-сонли қарори асосида жамиятнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб келаётган ёш оилаларга имтиёзли равишда уй-жойларнинг топширилаётгани оила пойдеворини мустаҳкамлаш борасидаги хайрли амаллардан бири бўлди, дейилади хабарда.

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий Кенгашларига мурожаат қилган номзодларнинг ҳужжатлари тегишли тартибда ҳудудий ҳамда Республика комиссиялари томонидан ўрганиб чиқилиб, улар орасидан уй-жойга муҳтож бир гуруҳ ёшларга имтиёзли асосда уйлар берилиши белгиланган эди.

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    «Ёшлар уйлари» 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида берилди. Янги уйлар икки ва уч хонали бўлиб, бу ерда ёш оилаларнинг тўкин, фаровон ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилган. Фарзандлари учун замонавий ўйин майдончалари ҳам қурилган. Ушбу уйлар барча талабларга жавоб берадиган, етарли қулайликларга эга. Табиий газ, иссиқ ва совуқ сув, телефон алоқаси ҳамда электр энергияси билан тўлиқ ва узлуксиз таъминланган. Янги уйга эга бўлган ёш оилалар вакилларининг қувончи чексиз, дейилади хабарда.

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    «2011 йилдан буён телевидениеда журналист сифатида самарали фаолият юритиб келяпман. Шу кунга қадар оиламиз билан ижарада яшаб келдик. Раҳбарият меҳнатларимни қўллаб-қувватлаб уй олиш учун ижобий тавсиянома берди. Турмуш ўртоғим билан икки фарзандни тарбиялаб, камолга етказяпмиз. Бу уй биз учун Янги йилга муносиб туҳфа ва бахтли кунларимизнинг дебочаси бўлди. Байрам арафасида янги уйга кўчиб ўтаётганимиздан беҳад шодмиз», — дейди Умида Хўжақулова.

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    «Ёшлар уйлари»нинг имтиёзли кредит асосида, бошланғич тўловларсиз берилаётгани ёш оилалар учун катта имкониятдир. Бунда уйларнинг бошланғич 25 фоиз бадал пуллари кейинчалик кредитни қайтариш муддати яъни 20 йил давомида бўлиб-бўлиб қайтариб бериш шарти билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилади. Бугунги кун ҳолатига жами 45,7 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ёшлар учун тўлаб берилди.

    27.12.2019, 20:25   Изоҳ (0)   30596
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 январдан Марказий банкнинг асосий ставкаси ва фоиз коридори жорий этилади

    27.12.2019, 19:39

    Ўзгидромет 28 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    27.12.2019, 19:08

    Жиззахда ўта хавфли рецидивист яна бир жиноятга қўл урди

    27.12.2019, 18:54

    Ўзбекистонда Янги йил куни қор ёғадими?

    27.12.2019, 18:22

    Шавкат Мирзиёев Олмаотадаги авиаҳалокат муносабати билан Қозоғистон президентига таъзия билдирди

    27.12.2019, 17:53

    Наманган шаҳридаги барча чорраҳалар камералар билан жиҳозланади

    27.12.2019, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда гиёҳвандлик лабораториясини очган икки ўқитувчи қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 22:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.