Ҳозирда 1 минг 700 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси халқаро қидирувга берилган. Уларнинг аксарияти терорризим, одам савдоси, фирибгарлик каби жиноятларда айбланган. Бу ҳақда 26 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги томонидан АОКАда «Ички ишлар органларида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш фаолияти ва Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси» мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар берди.
Таъкидланишича, ИИВ таркибий бўлинмаси саналган Интерпол миллий марказий бюроси мустақил тезкор бошқарма мақомига эга. У халқаро жиноят полицияси – Интерполнинг ташкилий тузилмасига киради. Мазкур ташкилот фақатгина шахсларни қидириш билан шуғулланмайди. Унинг ваколат доираси терроризм, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши, одам савдоси, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноят турларига қарши курашишни ҳам қамраб олади.
Айни пайтда 1 минг 700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси халқаро қидирувда. Улар асосан терроризм, одам савдоси билан шуғулланган шахслар. Шунингдек, умумий жиноятлар: фирибгарлик, босқинчилик, ўғрилик билан айбланганлар ҳам бор. Аммо асосан терроризм. 1999 йилги ва Наманган воқеасидагилар ҳам ҳалигача қидирувда турибди.Олимхон Эргашев, Интерпол Миллий марказий бюроси бўлим бошлиғи
Изоҳ (0)