Буркина-Фасода жангарилар Сум провинциясининг шимолидаги ҳарбий бўлинмага ҳужум уюштирди, деб хабар беради Reuters.
Ҳужум оқибатида 35 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти аёллар, шунингдек, етти нафари ҳарбий хизматчи. Ҳужумда 100 нафардан ортиқ жангари иштирок этган бўлиб, уларнинг 80 нафарга яқини йўқ қилинган.
Президент Рока Каборе икки кунлик миллий мотам эълон қилган.
Декабрь ойининг бошида Буркина-Фасонинг шарқий қисмидаги черковга уюштирилган ҳужум оқибатида 14 киши отиб ўлдирилган эди. Ҳалок бўлганлар орасида ўсмирлар ҳам бўлган. Бундан олдинги ҳужум эса октябрь ойида масжидлардан бирига уюштирилган бўлиб, 16 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)