АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон мамлакатнинг Шимолий Корея масаласидаги сиёсатини «самарасиз ва муваффақиятсиз» деб баҳолади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Унинг айтишича, КХДРга максимал даражада босим ўтказилаётгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Биз Шимолий Корея ядро қуролини қўлга киритишига йўл қўйилмайди деб айтамиз. Бироқ ҳозирда бу реал сиёсатдан кўра кўпроқ сафсатани эслатади», — деди Болтон.
Болтонга кўра, АҚШ ва иттифоқдошлари қўшинлари учун хавф-хатар яққол кўриниб турибди. Шу боис Пхеньян Вашингтонга таҳдид соладиган технологияни қўлга киритмай туриб самаралироқ сиёсат юритиш талаб этилади.
Изоҳ (0)