«Ювентус» клуби ҳужумчиси Марио Манжукич фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради.
Хорватиялик футболчи «Ад-Дуҳайл» билан шартнома имзолаган. Бу ҳақида қатарликлар матбуот хизмати маълум қилди. Келишув тафсилотлари маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Манжукич фаолияти мобайнида «Вольфсбург», «Бавария» ва «Атлетико Мадрид» каби жамоаларда ҳам ўйнаган. 2015 йилдан буён эса туринликлар сафида фаолият юритаётганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)