Бугун, 23 декабрь куни Россия Федерациясининг Владивосток шаҳри Кавалерово тумани Горнореченский посёлкасида Ўзбекистон фуқаролари ишлаётан ҳудуддаги ётоқхонада ёнғин юз берди.
Жабрланувчилардан бирининг «Даракчи»га маълум қилишича, у ерда 13 нафар ўзбекистонлик ухлаётган бўлган. Сабаби ҳали аниқланмаган ёнғин 10 сония ичида бутун ётоқхонани «забт этган».
Ўзбекистон фуқаролари ёнғиндан қочишга улгурган, жабрланганлар йўқ. Қайд этилишича, улардан 5-6 нафарининг паспортлари ёнғин ичида қолиб кетган. Улар мутасаддилардан ёрдам ва мадад кутмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)