• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп Оқ Уйдан кетмайди, лекин Британия Европадан кетади. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Импичмент Трампни ҳокимиятдан четлаштирадими?

    АҚШ Конгрессининг қуйи – вакиллар палатаси амалдаги президент Донлад Трампга иккита банд бўйича импичмент – ишончсизлик билдирди. Трамп тарафдорлари эса Сенатда овоз беришда президент ҳокимиятдан четлатилишига тўсқинлик қилишга уриниб кўрмоқчи. Трамп тарафдорларидан бири, вакиллар палатаси аъзоси Майкл Келли бўлаётган воқеаларни император Япониясининг Перл-Харборга ҳужуми билан менгзади.

    Фото: WTDN

    Фото: WTDN

    Чоршанба куни вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент эълон қилар экан, амалдаги Оқ Уй соҳиби ишончсизлик билдирилган учинчи президентга айланди. Натижа эса, у эгаллаган лавозимидан кетадими, йўқми, мамлакат икки қутбга ажралганидир.

    Демократлар кўпчиликни ташкил этган вакиллар палатасининг аксари иккита банд бўйича Трампга айблов эълон қилди. Сенат мазкур иш бўйича кейинги ойда тинглов ўтказишини билдирди. Трамп учун қулай вазият шундаки, аксар сенаторлар Трамп тарафдорлари, яъни республикачилардир.

    Импичмент бўйича сўров қуйидагича натижа кўрсатди: мансаб ваколатини ошириш банди бўйича 230 аъзо «ҳа» деб жавоб берган бўлса, 197 киши «йўқ» деб овоз берди. Конгресс фаолиятига халақит бериш борасида овозлар нисбати 229 га 198 тани ташкил этди.

    АҚШ 243 йиллик тарихи давомида ҳеч бир президентни импичмент натижасида ҳокимиятдан четлатишмаган. Импичмент амалга ошиши учун Сенатдаги 100 сенаторнинг учдан икки қисми овоз бериши керак бўлади. Сенатда республикачилар кўпчиликни ташкил этишини ҳисобга олсак, бу мушкул ишдир. Бошқача айтганда, камида 20 нафар республикачи сенатор демократлар лагерига қўшилиши керак. Дегенерат демократ сенатор деган номга эга бўлиш ўзини ҳурмат қилган қайси сенаторга ёқади дейсиз.

    Ўз навбатида, Трамп импичмент тарафдори бўлган демократларни давлат тўнтаришига уринишда айблаб чиқди. Республикачи сенатор Мич Макконнел маҳкама жараёни бошланганда у вакил бўлган Сенат Трамп ҳокимиятдан кетишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини билдирди.

    Импичмент қонунчилигининг биринчи бандига кўра, 73 ёшли президент мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда бўлғуси сайловда асосий рақиби  бўлган Жо Байденга нисбатан текширув ўтказишни сўраган. Бу эса Украинага нисбатан босим сифатида баҳоланмоқда.

    Демократлар назарида, Трамп ваколатидан фойдаланиб, Украинага Россия тараф бўлган айирмачилар билан курашиш мақсадида ажратилиши керак бўлган 391 миллион доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдамни бермаган. Украина президенти билан Оқ Уйда учрашмаган. Буларнинг барчаси Байденга нисбатан жамоатчилик ишончсизлигини уйғотиш ва Украинанинг 2020 йилдаги сайловга аралашувини таъминлаш бўлган.

    Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг импичмент борасидаги ҳаркатларини Дональд Трамп «ялмоғизлар ови» ва Америка демократиясига ҳужум деб атаган.

    Нима бўлганда ҳам, Сенатдаги республикачилар тарих саҳифаларига улкан мағлубиятни ёзишни истамаслиги аниқроқ экани ҳисобга олинса, импичмент можароси навбатдаги сайловга қадар давом этади.

    Импичмент АҚШ асосчилари назарда тутган чора бўлиб, Британия қўл остидан озод бўлган Америка ерларида навбатдаги мутлоқ ҳокимиятга эга бўлмоқчи шахсга қарши қаратилгандир. У Конгрессга оғир жиноятлар ва қонунга зид хатти-ҳаракатлар қилган президентни муддатидан олдин олиб ташлаш имконини беради.

    Британия Европа Иттифоқидан чиқмоқда

    Борис Жонсон етакчилигидаги консерваторлар партияси лейбористлар устидан сайловда йирик ғалабани қўлга киритди. Бу Бирлашган Қироллик 2020 йил 31 январда Европа Иттифоқи таркибидан чиқади дегани. Шундай экан, Brexit’нинг истиқболи қандай бўлади? Бу саволга «Рус Германияси» нашри жавоб қидиради.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Британия парламенти қуйи палатаси – Жамоат палатасига «торилар» муддатидан олдинги сайловда 364 та мандатни қўлга киритди ва олдинги сайловдагидан 47 та кўп депутатга эга бўлиб олди. Лейбористлар партияси бўлса 2017 йил сайловидаги натижадан 59 та кам мандатга эга бўлди.

    Борис Жонсоннинг йирик ғалабаси асосан Англиянинг шимолий ва марказий ҳудудларида истиқомат қилувчи сайловчилар туфайли юз берди. Анъанага кўра, саноат ҳудудлари аҳолиси доимо лейбористларни қўллаб овоз бериб  келган. 2016 йилда саноат ҳудудидаги сайловчилар Brexit’ни ёқлаб овоз берган эди, бугун эса ‘’қизиллар» консерваторларни ёқлаб овоз берди.

    Brexit’га қарши курашаётган либерал-демократлар партияси сайловчиларнинг 12 фоиз овозини қўлга кирита олди ва мамлакатдаги учинчи сиёсий куч эканини билдириб қўйди. Шотландия миллий партияси ва мамлакатда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган «яшиллар» кетма-кетликда 3,9 ва 2,7 фоиз овоз тўплай олган бўлса, Найжел Фаражнинг Brexit партияси 2 фоиз овоз натижа кўрсатди.

    Brexit’нинг келажаги қандай?

    Борис Жонсон Бирлашган Қиролликнинг бош вазири бўлар экан, у мамлакатни қатъий равишда Brexit сари етаклайверади. Жонсоннинг собиқ ҳукумати ва Европа Иттифоқи ўртасида тузилган келишув дарҳол ратификация қилинади ва шу тариқа 2020 йилнинг 31 январь санасида мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан чиқади. Бу амалда ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки Brexit’дан чиқишнинг ўтиш даври бошланади. Қилинадиган ишлар эса кўп. Томонлар икки тарафлама савдо, молия ва бошқа ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларни ҳал қилиб олиши керак бўлади. Brexit узил-кесил 2020 йил 31 декабрда юз бериши таъкидланаётган бўлса-да, Европа Иттифоқи томони бундай қисқа давр оралиғида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар ниҳоятда кўплиги боис уларга ечим топиш, ўзаро келишиш қийин эканини айтмоқда.

    Консерваторлар ўтиш даврини чўзмасликни сайловолди ташвиқоти сифатида ишлатган бўлса-да, афтидан, музокаралар ҳали яна анчага чўзилади.

    Жонсон ҳукумати олдидаги бошқа муаммолар

    Жонсон ҳукумати Brexit сари ҳаракат қилар экан, мамлакат Шотландияда мустақиллик учун ҳаракат қилаётган кучлар ва Brexit туфайли икки гуруҳга ажралиб қолган Шимолий Ирландия аҳолиси муаммоси билан тўқнаш келади.

    Сайловдан сўнг Шотландияда Буюк Британиядан сиёсий мустақилликни талаб қилувчи кайфият янада жўшқинлик билан бошланиб кетди. 59 та сайлов округидан 48 тасида мустақиллик учун ҳаракат қилаётган Шотландия миллий партияси ғалаба қилди. Шотландия бош вазири Никола Стёржен сайлов натижаларини кутмасдан қайтадан мустақиллик борасида референдум ўтказилишига чақирди.

    2014 йилда ўтказилган референдум натижалари Шотландия Буюк Британия таркибида қолишга рози эканини кўрсатган эди. 2016 йилги сайловда аксар шотландлар Brexit’га қарши овоз берди. Бугун шотландларни уларнинг ихтиёрига қарши Европа Иттифоқидан айиришмоқда. Шундай экан, нега Шотландия мустақил бўлишга уриниб кўрмаслиги керак? Расмий Лондон шотландларга референдум ўтказишга рухсат бериши даргумон.

    Борис Жонсоннинг ғалабаси Brexit’ни яқинлаштирар экан, бу Шимолий Ирландияни икки қутбга ажратиб қўйди. Унионист-протестантлар аччиқ мағлубият таъмини тотиб кўрган бўлса, католикларнинг «Шин Фейн» («Биз ўзимиз») партияси ғалаба нашидасини сурмоқда. Сабаб – Brexit.

    Унионистларнинг айримлари Жонсон тарафида Brexit’ни ёқлаётган бўлса, аксарлари Европа Иттифоқидан чиқишни истамайди. Муҳим сайлов бўлиб ўтар экан, улар «икки ёмондан энг камроқ хавф туғдирадиганини танла» иборасига амал қилди ва ўзларининг ашаддий рақибларига овоз берди. Ирландлар учун энди ёмон ва ёмонроқ бўлган «яхши умид» мавжуд: ёмони – Шимолий Ирландия борасида Европа Иттифоқининг махсус қарори эълон қилиши, ёмонроғи – Европа Иттифоқи аъзоси бўлган қўшни Ирландия билан кучли назорат ўрнатиладиган божхона тартиби. Борис Жонсон бу муаммони қай тарзда бартараф қилади, бу вақт кўрсатади.

    Гонконг ва Қрим: қандай ўхшашликлар мавжуд?

    The Business Insider Singapore нашри бугунги кунда Гонконгда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари ўз хусусиятига кўра 2014 йили Қримда юз берган муаммога ўхшашлигини ёзади. Хўш, бу ўхшашликлар нималардан иборат?

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Аввало, Гонконг ва Қримдаги жараёнларга аҳамиятсиз воқеалар сабаб бўлган. Гонконгда 2019 йил июнь ойида бошланган оммавий норозилик намойишлари сабаби «Қочоқ жиноятчилар ва жиноят ишларида ўзаро ҳуқуқий ёрдам» қонун лойиҳаси бўлди. Бу қонун лойиҳаси жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсларни Хитойга экстрадиция қилишни назарда тутар эди. Аммо Гонконг аҳолиси бу маҳаллий суд қонунчилиги мустақиллигига зарба беради, диссидентлар ҳаётини хавф остига қўяди деб ҳисоблади. Лойиҳа қонунчилик палатаси кун тартибидан олиб ташланган бўлса-да, норозилик намойишлари давом этмоқда.

    Қримдаги инқироз эса 2013 йил ноябрь ойида Украина собиқ президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқидан кўра Россия билан муносабатларни яхшилашга эътибор бериши натижасида юз берди. Бу Украина бош майдонида норозилик намойишлари бошланиб кетишига, Украина фуқаролар урушига юз тутишига сабаб бўлди.

    Иккинчидан, Украина ва Гонконгдаги низолар ортида йирик давлатлар турибди. Гонконгдаги низода Хитой тараф бўлган кучлар в Ғарб тўқнашмоқда, маҳаллий ҳукумат шахмат тахтасидаги пиёда вазифасини ўтамоқда.

    Қримдаги воқеаларда эса Европа Иттифоқи ва Россия тараф бўлган кучлар тўқнашганди. Саҳна ортида Россия ва асосан АҚШ куч синашмоқда. Натижа эса Украинани геосиёсий жараёнлар қурбонига айлантирди.

    Учинчидан, ҳар икки мамлакатда ҳам жамоатчилик фикри марказий ҳукумат олиб бораётган сиёсатга қарши йўналтирилган эди. 2014 йил 16 мартда Қрим тақдири масаласида референдум ўтказилди. Натижада ҳудуд Россия таркибига қўшилди. 2019 йил 24 ноябрь санасида Гонконгда ўтказилган референдум натижалари аҳоли Пекин ҳукуматига ишончсизлик билан қарашини исботлади.

    Қримликлар ва гонконгликларни фарқловчи жиҳат икки халқнинг мустақиллика интилишида бўлди. Аксар гонконгликлар Хитойдан мустақил бўлиш тарафдори бўлмаса-да, баъзи ҳолатларда мустақилликка ундовчи шиорлар пайдо бўлиб турди. Гонконг мустақил давлат сифатида Хитойсиз ўзини таъминлай олмайди. АҚШда «Гонконгдаги инсон ҳуқуқлари ва демократия ҳақида» ҳужжат қабул қилинди, аммо бу унинг ёрдамига кўз тикишга имкон бермайди.

    Хитой ва Покистон муносабатларига қандай зарба берса бўлади?

    Хитой ва Покистон иқтисодий коридори келишувига энг муқобил йўл АҚШ учун Покистонга нисбатан бериладиган кредит миқдорини ошириш эмас, аксинча, мамлакат енгил саноатининг кенгайишига ёрдам бериш бўлар эди, деб ёзади The National Insterest нашри.

    Фото: «Newsln.Asia»

    Фото: «Newsln.Asia»

    2019 йилнинг ноябрь ойида АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича маслаҳатчиси Элис Уэльс расмий Пекиннинг «Бир камар, бир йўл» дастури асосида йўлга қўйилган Хитой – Покистон иқтисодий коридори келишувини кескин танқид қилиб чиқди.

    Уэльс хоним иқтисодий коридорни танқид қилишига асослари етарли эди. Хитой Покистонга таклиф қилган келишув шартлари шаффофликдан йироқ. У Покистон сингари ривожланаётган давлатларга истиқболли келажакда барқарор иқтисодиётни таъминлашда фойда келтирмайди, Хитойга эса Покистонга қиммат бўлган электр энергияси экспортидан катта даромад келтиради. АҚШ тарафи, Уэльс хоним наздида, Покистон керакли демократик ислоҳотларга юз тутадиган бўлса, грант ва сармоя ажратишини айтганди.

    Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. АҚШ Покистонга таклиф қилаётган фуқаролик ёрдами дастури аслида муваффақиятга эришишдан йироқ. Бундан ташқари, Хитой Покистон билан келишув шартларини қайтадан кўриб чиқишни таклиф этмоқда. Натижада АҚШ Покистонда таъсирини йўқотиш остонасида турибди.

    2009 йилдан бери АҚШ Покистонга иқтисодий ҳамкорлик доирасида 4 миллиард доллардан ортиқ маблағни ёрдам сифатида бериб келади. Дастур асосида Покистонда анча ўзгаришлар сезилди. Лекин бу харажат Покистонда етарли иқтисодий ўсиш суръатини кўрсатмади. 2009 ва 2013 йиллар оралиғида Покистон иқтисодиёти ўртача 3 фоизга ўсди.

    Исломобод ва Пекин ўртасида эркин савдо келишуви имзоланиши натижасида, Покистон ҳукумати маълумотига кўра, Хитойга экспорт ҳажми 2006 йилдаги 506 миллион доллардан 1,8 миллиард долларга ўсди; ўз ўрнида, Хитойдан Покистонга юборилган маҳсулотлар ҳажми 2,9 миллиард доллардан 15,3 миллиард долларга кўпайди.

    Исломободнинг Пекин билан эркин савдо ҳақидаги келишуви покистонлик ўрта ва майда ишлаб чиқарувчиларни касод қилди. Уларни ҳимоя қилиш борасида келишув мавжуд бўлса-да, хитойликлар рақобатда ўзини йиртқичдек тутмоқда.

    Покистон экспорти ҳақида гап кетганда шуни айтиш жоизки, мамлакат Бангладеш ва Ҳиндистондан анча ортда қолмоқда. Енгил саноат маҳсулотлари Покистоннинг асосий иқтисодий қон томири экан, АҚШ Исломобод учун текстиль маҳсулотларини экспорт қиладиган муҳим мамлакат бўлиб қолмоқда. Покистон енгил саноат маҳсулотлари АҚШ бозорларига киришини кенгайтиришни таъминлаш Покистон учун иқтисодий ўсиш кафолати сифатида хизмат қилган бўларди. Шундай экан, АҚШ ҳукумати Покистонга молиявий кўмак бериш ўрнига 200 миллион аҳолига эга мамлакатда оммавий маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантирса оқилона иш бўлар эди.

    Вашингтон Покистон билан эркин савдо битимлари режасига қайтиши Исломод ва Пекин савдо келишувларини яна бир бор ўйлаб кўришга замин яратарди. Покистоннинг АҚШга экспорти 2006 йилдан бери стагнация ҳолатида экан, АҚШ товарлари импорти Покистонда 2006 йилдаги 1,8 миллиард доллардан 2,9 миллиард долларга ошди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    22.12.2019, 14:31   Изоҳ (0)   41938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мексика портида икки круиз кемаси тўқнашди

    22.12.2019, 09:36

    Forbes жорий йилги энг муваффақиятли ва омадсиз миллиардерлар рўйхатини эълон қилди

    22.12.2019, 08:14

    Германия «Шимолий оқим-2» газ қувури қурилишига АҚШ томонидан санкциялар жорий этилганига норозилик билдирди

    22.12.2019, 07:34

    Ҳиндистондаги норозилик намойишлар давомида икки кунда 11 киши ҳалок бўлди

    21.12.2019, 19:56

    Волгоградда 56 ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус «Камаз» билан тўқнашди, беш киши касалхонага ётқизилган (видео)

    21.12.2019, 15:31

    Идлибда жангариларнинг икки ҳужумидан сўнг 17 нафар суриялик аскар ҳалок бўлди

    21.12.2019, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.