Суриянинг Идлиб вилоятида 19 декабрь куни кечқурун содир бўлган иккита жангарилик ҳужумида 17 нафар Сурия аскари ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
«Интерфакс»нинг ёзишича, яна 42 киши яраланган, умумий ҳисобда жангариларнинг 200 нафари яраланган ва ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, 19 декабрь куни соат 21:45 да 300 га яқин жангари зирҳли транспорт воситаси билан Ажаз-Телл-Хазна ҳудудида жойлашган Идлиб шаҳридаги Синжар қишлоғига ўтишга уринган. Сурия ҳарбий кучлари бунга жавобан артиллериядан ўт очиб, авиациядан фойдаланган. Натижада жангарилар тўхтатилиб, соат 3:00 да уларнинг бостириб киришига бутунлай барҳам берилган.
Шу билан бирга, соат 10:05 да террорчилик гуруҳининг 400 га яқин аъзолари пиёдалар жанговар машинаси ва йирик калибрли пикаплар ёрдамида Идлибдаги Абу Дали шаҳрига ўтиш учун Суккаят —Зарзур қисмидаги ҳукумат қўшинларига ҳужум қилган.
Ҳужум мина майдонида тўхтатилиб, Сурия қуролли кучларининг биринчи бўлинмалари уларни ўққа тутган. Соат 2:00 да ҳужум қайтарилган.
Изоҳ (0)