АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Lars Buro компанияси келажак Tesla пикапи учун постапокалиптик Cyberbunker қароргоҳи конспепсияси лойиҳасини намойиш қилди.
Компания бункери барча экстремал шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Cyberbunker Лос-Анжелес марказига ҳам ва ҳатто Марс сайёрасидаги қатламда ҳам жойлаша олади. Рендерлардан келиб чиқиб, 55 квадрат метр майдон зарурий қурилмалар ва машина учун ажратилади Cybertruck’га ҳам жой қолади. Қолган 167 квадрат метр жойда инсон яшаши учун бошқа шароитлар яратилади.
Cyberbunker ўзгача конструксияга эга экани туфайли ҳар қандай фавқулодда об-ҳаво шароитига бардош бера олади — постапокалиптик қароргоҳ аэродинамик шаклда ва унинг шиша деворлари ниҳоятда бақувват. Cyberbunker’ни Ер сайёрасидан бошқа жойга жойлаштирилса, кириш-чиқиш учун махсус ҳаво йўли шлюзи қолдирилиши мумкин, деб ёзган Lars Buro.
Cyberbunker қуёш батареялари ишлаб чиққан энергия ҳисобига ишлайди — батареялар уйнинг томига ўрнатилади ва бино ичидаги батареялар билан ўзаро уланган ҳолда ишлайди. Ушбу интеграция туфайли Cyberbunker автоном тарзда инсон иштирокисиз ҳам ишлаб туради.
Мавзуга доир:
Ноябрь охирида Лос-Анжелесда Tesla Cybertruck’нинг тақдимоти бўлиб ўтган. Ақл боварқилмас дизайн сабаб ушбу пикап ҳақида ижтимоий тармоқларда кулгили мемлар ва ҳазиллар тарқалди, лекин бу турли мамлакатлардаги полициячилар электропикаплардан ишда фойдаланишига ҳалал бермайди. Бунинг устига, декабрь бошида Razer компанияси бош директори Мин-Лян Тан Twitter’даги саҳифасида Илон Маскга ҳамкорликда Cybertruck дизайнига ўхшаш ноутбук яратишда ҳамкорлик қилишга чорлаган.
Изоҳ (0)