Халқ депутатлари Қува туман кенгаши депутатлигига номзод Б.Мавлоновнинг ишончи вакил Ҳожиакбар Абдуллаев маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.
Гап шундаки, Ҳ. Абдуллаев бугун — айни сайлов куни эрталаб олди ва ён томонига «Адолат» партияси, «Мавлонов Баҳромжонга овоз беринг!» ёзувлари туширилган Lacetti автомашинасида Жалоир округидаги бир неча сайлов участкаларига бориб, ташвиқот ишларини амалга оширган. Ишончли вакилнинг бундай хатти-ҳаракати амалдаги сайлов қонунчилиги зиддир. Зеро, сайловга бир кун қолганда барча ташвиқот ишлари тўхтатилади, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Қува туман маъмурий судига юборилган. Суд иш материалларини атрофлича кўриб чиқиб, Ҳ. Абдуллаевни энг кам иш ҳақининг етти баробари миқдорида маъмурий жаримага тортгани айтилмоқда.
Ҳуқуқбузар суд қарорига нисбатан тегишли тартибда шикоят қилиши мумкин.
Изоҳ (0)