Сайлов компанияси бошлангандан буён судларга туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари сайловини ўтказиш ва ташкил этишга оид еттита шикоят келиб тушди. Улардан тўрттаси маъмурий иш бўлиб, шикоятларнинг деярли барчаси номзодларни рўйхатга олиш билан боғлиқ.
Бу ҳақда Халқаро матбуот марказида 22 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Олий суди раиси Козимжон Комилов маълум қилди.
ОАВ вакиллари Козимжон Комиловга: «Маъмурий жавобгарликка тортилган номзод сайловда юца, депутат бўлиши мумкинми?», деган савол билан мурожаат қилган.
«Депутатликка номзод ҳали депутатлик ҳужжатини олган эмас. У ҳам сизу бизга ўхшаган фуқаро. Сайловдан 10 кун ўтгач, сайлов натижалари расман эълон қилинади. Маъмурий жавобгарликка тортилиши унинг депутат бўлишига монелик қилмайди», — дея Олий суд раисининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Дарё» мухбири.Аввалроқ бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳам депутатликка номзодларнинг маъмурий жавобгарликка тортилгани уларнинг депутат этиб сайланишига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаган эди.Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзоди қўйилган шахслар сайловчиларни арзонлаштиришлар ёки бепул маҳсулотлар тарқатиш билан ўзига оғдиришга урингани учун жавобгарликка тортилган эди.
Изоҳ (0)