Сайловолди кампанияси давомида камида икки ҳолатда амалдаги сайлов қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланди. Бу ҳақда 22 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Хусусан, Олмазор туманидаги 38-сайлов округидан номзод сифатида кўрсатилган Аброр Аҳмедов сайловолди ташвиқоти шартлари ва тартибларини бузиб, аҳолига имтиёзли нархда истеъмол маҳсулотларини таклиф қилиб, эвазига ўз номзодига овоз беришга чорлаган ва бунинг учун 18 декабрда суд қарори билан жаримага тортилган.
Шунингдек, номзоди Наманган шаҳридаги 32-Исфаҳон сайлов округидан илгари сурилган Зокир Хўжаев сайлов куни унга овоз беришлари учун фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотларини бепул тарқатгани туфайли 20 декабрь кунги суд қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Матбуот анжуманида «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов Бош прокуратура раҳбариятига: «Маъмурий жавобгарликка тортилган номзодлар сайлов якунида ғалаба қозонса, нима бўлади?», дея савол билан мурожаат қилди.
Сайлов арафасида маъмурий жавобгарликка тортилган номзод сайловда ютиб чиқса, бу унга монелик қилмайди. У депутатлик фаолиятини давом эттираверади. Жиноий жавобгарликка тортилса — бу бошқа масала.Ҳамма овозларни сотиб бўлмайди. Агар унинг сайловчилари «Бизга шу депутат керак», айтган бўлса, у бажонидил кейинчалик депутат бўла туриб, сайловчилар умидини оқлаш керак.
Лекин сиз билан биз фол очмай турайлик. Вазиятни кузатайлик.
Светлана Ортиқова, бош прокурор ўринбосари
Изоҳ (0)