Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати жорий йилнинг декабрь ойи давомида вазир ўринбосари, полковнок Р.Хатамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудий ички ишлар органларида видеоселектор йиғилишлари ташкил қилиниб, унда хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этилиши, ходимлар билан боғлиқ салбий масалалар муҳокама қилингани, жумладан саккизта ҳудудий бошқармада жами 15 нафар ходим ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Йиғилишларда соҳа фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида бугунги кунда амалга оширлаётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритилган. Фуқароларнинг ички ишлар ходимларига бўлган ишончининг талаб даражасида эмаслиги, ходимларнинг хизмат интизомини бузиш ҳолатлари кескин камайган бўлса-да, қонунбузарлик, фуқаролар билан муносабатларда қўполлик қилиш каби ҳолатлар учраб тургани таъкидланган.
Йиғилишлар давомида ва улардан кейин 27 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган, 6 нафар ходимнинг махсус унвони бир поғона пасайган. 30 нафар ИИВ ходимига қаттиқ ҳайфсан, ҳайфсан ва танбеҳ олган, 91 нафар ходимга интизомий жазо қўллаш таклиф қилиниб, 363 нафар ходим интизомий жазога тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Изоҳ (0)