«Лейпциг» клуби ҳужумчиси Тимо Вернер Германия Бундеслигасининг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақида лига расмий сайтида маълум қилинди.
Мазкур соврин учун шунингдек, Филипп Макс («Аугсбург»), Марсель Забитцер («Лейпциг»), Патрик Ҳеррманн («Боруссия» Мюнхенгладбах), Кристофер Нкунку (»Лейпциг») ва Милот Рашица («Вердер») каби футболчилар даъвогарлик қилганди.
Вернер ноябрь ойида Бундеслигада тўртта ўйин ўтказиб, 7 та гол ва бешта самарали узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)