Англиянинг The Guardian нашри 2019 йилнинг энг яхши футболчилари рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Иккинчи ўринни «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк эгаллаган бўлса, кучли учликка унинг жамоадоши Садио Мане якун ясаган.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса тўртинчи ўринга лойиқ кўрилган. Яна бир «Ливерпуль» вакили Муҳаммад Салоҳ кучли бешликдан жой олган.
Мазкур рўйхатнинг кўчли ўнлигидан ўрин олган футболчилар билан танишинг:
- Лионель Месси («Барселона»)
- Виржил ван Дейк («Ливерпуль»)
- Садио Мане («Ливерпуль»)
- Криштиану Роналду («Ювентус»)
- Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»)
- Килиан Мбаппе (ПСЖ)
- Роберт Левандовски («Бавария»)
- Рахим Стерлинг («Манчестер Сити»)
- Алиссон («Ливерпуль»)
- Фрэнки де Ёнг («Аякс» / «Барселона»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)