Ўзбекистонда хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори кенгайтирилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифига қўшимчалар киритилди. Натижада умумий рўйхатда лавозимлар сони анча ортди:
- Давлат хизматчиларига — Президент Администрацияси, Хавфсизлик кенгаши ходимлари, омбудсман ва бизнес-омбудсман девони, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда бошқа давлат тузилмалари ходимлари лавозимлари киритилди;
- Иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги бошқарув ходимлари ва мутахассисларига — экскурсиялар бюроси бошлиғи, маданият ва истироҳат боғлари, чакана савдо корхоналари, мижозлар билан ишлаш корхоналари, меҳмонхоналар директорлари (мудирлари), меҳмонхона хўжалигида зал, участка мудири, режаловчи иқтисодчи, директор ёрдамчиси, маслаҳатчиси, сейсмолог, техник-сейсмолог ва бошқалар;
- диний ташкилотлар тингловчиларига — катехизатор, протодиакон, уставчи ва бошқалар қайд этилди.
Изоҳ (0)