Фарғоналик Т.М. Дамас автомашинасини Мингдонобод қишлоғи ҳудудида бошқариб бораётиб, рулда ухлаб қолган. Оқибатда машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, фуқаро Э.Г. бошқарувидаги бошқа Дамасъга урилган.
«Postda.uz»нинг ёзишича, иккинчи Дамас ҳайдовчиси Э.Г. ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Дамасълардаги йўловчилар (уларнинг сони айтилмаган) турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)