• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан учрашди (фото)

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи асосий тадбирлари 19 декабрь, пайшанба куни Токиода бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, Кантей қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президентини Япония бош вазири Синдзо Абэ кутиб олди. Улар давлат байроқлари олдида қўл бериб кўришди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат мадҳиялари янгради. Шавкат Мирзиёев ва Синдзо Абэ олий мартабали меҳмон шарафига саф тортган фахрий қоровул олдидан ўтди. Уларга делегациялар таништирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шундан сўнг икки мамлакат делегациялари иштирокида музокара ўтказилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Япония ҳукумати раҳбари Ўзбекистон Президентини самимий қутлар экан, ушбу ташриф «Рейва» («Гўзал уйғунлик») даврининг биринчи йилида ўтаётганини алоҳида таъкидлади.

    Япония Ўзбекистон билан дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратаётгани қайд этилди.

    Синдзо Абэ Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни юксак баҳолади ва уларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни жонлантиришга фаол ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

    Президент Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Япония ҳукумати раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, япон халқини «Рейва» даври бошлангани билан табриклади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон раҳбари икки томонлама кўп қиррали шерикликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш борасидаги интилиши қатъий эканини таъкидлади.

    Япония ҳукуматига Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлашга кўмаклашаётгани учун миннатдорлик билдирилди.

    Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш йўналишлари кўриб чиқилди. Долзарб халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича томонларнинг ёндашувлари яқинлиги қайд этилди.

    Парламентлараро алоқалар, жумладан, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан дўстлик лигасининг фаол иштироки доирасида жонлангани мамнуният билан қайд этилди. Асосий эътибор Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилди.

    Икки мамлакат етакчилари ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, инвестициявий, технологик, молиявий ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф этди.

    Ўзбекистон Президентининг Японияга ташриф доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг натижалари катта мамнуният билан тилга олинди.

    Энергетика, қазиб олиш тармоғи, машинасозлик, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм ва бошқа устувор йўналишларда, аввало, Япония етакчи компания ва банкларининг тўғридан тўғри инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилган ҳолда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш маъқулланди.

    Делегациялар раҳбарлари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги орқали молиявий ва молиявий-техник шериклик кенгайиб бораётганини олқишлади.

    Бундан ташқари, ҳудудлараро алоқаларни, тартибли меҳнат миграцияси, таълим, соғлиқни сақлаш, маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Асосий йўналишларда қўшма лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва илгари суришнинг институционал механизмлари келишиб олинди.

    Учрашув якунида томонлар музокара натижаларидан мамнун эканликларини билдирди, дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларининг янги даврини бошлаш борасида қатъий эканлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Япония бош вазири Синдзо Абэ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифини миннатдорлик билан қабул қилди.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан расмий ташриф билан 17 декабрь куни Японияга келди. Президентни Тюбу халқаро аэропортида Япония расмий доиралари вакиллари кутиб олди.

    Президент Нагоя шаҳрида ушбу шаҳар мери Такаси Кавамура билан Тошкентда Нагоя юқори технологиялар паркини ташкил этиш, иқтисодиёт, саноат, транспорт, таълим, туризм ва бошқа устувор йўналишларда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Япониянинг йирик компанияларини Ўзбекистонга таклиф этди.

    Шунингдек, Нобел мукофоти совриндорлари етишиб чиққан Нагоя университетида ўқиётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди, Университетнинг илмий кенгаши Шавкат Мирзиёевга университет фахрий доктори унвонини берди.

    Ташрифнинг учинчи куни парламент қуйи палатасида бўлиб, вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима билан Ўзбекистон—Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, шу куни Шавкат Мирзиёев Япония парламентининг Маслаҳатчилар (юқори) палатаси президенти Акико Санто билан ҳам учрашди.

    Давлат раҳбарининг расмий ташрифи 20 декабргача давом этиши ва қиймати 6,5 миллиард долларга тенг бўлган 48 та келишув ва шартнома имзоланиши кутилмоқда. Ташриф доирасида Япониянинг йирик шаҳарларидаги LED-экранларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилмоқда.

    19.12.2019, 22:12   Изоҳ (0)   28410
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зоир Мирзаев Юнусободдаги метро қурилишида ҳалок бўлган қашқадарёликларнинг яқинлари ҳолидан хабар олди

    19.12.2019, 21:57

    Комил Алламжонов газеталарнинг бугунги кунга мослашиши кераклигини таъкидлади

    19.12.2019, 21:41

    Ўзбекистон ИИВ тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилади

    19.12.2019, 21:25

    ИИВ расмийси: Семизлик даражасини камайтиришга эришмаган ходимларга имконият тақдим этилган

    19.12.2019, 21:09

    Сурхондарё халқ таълими бошқармаси Ангордаги мактаб директори 2 млн сўм пора билан қўлга тушганига изоҳ берди

    19.12.2019, 20:55

    UzAuto Motors’нинг Хоразмдаги заводида 200 мингинчи автомобиль ишлаб чиқарилди

    19.12.2019, 20:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.