Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Юнусободдаги метро қурилишида юз берган ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлган 4 нафар қашқадарёлик ишчининг яқинлари ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.
Юнусободдаги метро қурилишида 18 декабрь, чоршанба куни юз берган ер ўпирилиши оқибатида 6 нафар ишчи, шу жумладан, 4 нафар қашқадарёлик ишчи ўпирилиб тушган тупроқ остида қолиб қурбон бўлди. Қурбон бўлганларнинг ҳар бирининг оиласига 100 миллион сўмдан дастлабки компенсация пуллари тўланган. Бош прокуратура фожиа юзасидан жиноят иши очди
- 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;
- 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;
- 1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;
- 1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;
- 1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Раҳматов Ихтиёр Амриддин ўғли;
- 1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқинович.
Изоҳ (0)