«Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш ҳисобланади.
2021 йил 1 январга қадар транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторлари мобиль видеорегистратор ҳамда қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотларга эга планшетлар билан, патруль-пост хизмати ходимлари эса мобиль видеорегистратор билан таъминланади.
Изоҳ (0)