Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг қарор қарорига кўра, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегаралари ўзгартирилди. Сенат қарорига кўра, Самарқанд туманининг 253, 7 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига киритилди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири хабар берди.
Самарқанд шаҳрининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 13-моддаларига мувофиқ амалга оширилган.
Маълумот учун, Олий мажлис Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш масалалари кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)