Футбол бўйича Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг 1/2 финал баҳсида 18 декабрь, чоршанба куни Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» Мексиканинг «Монтеррей» клубига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 11-дақиқасида «қизиллар» ярим ҳимоячиси Наби Кейта ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб мексикаликлар ҳужумчиси Рохелио Фунес Мори ҳисобни тенглаштирди (1:1). Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Мерсисайд клуби ҳужумчиси Роберто Фирмино жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ливерпуль» Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг ярим финалида «Монтеррей»ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эндиликда Клопп жамоаси финал баҳсида Бразилиянинг «Фламенго» клубига қарши майдонҳ=га тушади.
Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар ярим финалда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасидан 3:1 ҳисобида устун келди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ
1/2 баҳси
18 декабрь, чоршанба
«Монтеррей»—«Ливерпуль» 1:2
Голлар: 0:1 — 11 Кейта, 1:1 — 14 Фунес Мори, 1:2 — 90 Фирмино«Монтеррей»: Бароверо, Медина, Санчес, Монтес (Лайюн, 79), Ванжони, Ортис, Писарро (Гонсалес, 90), Гальярдо, Фунес Мори, Пабон (Меса, 82), Родригес
«Ливерпуль»: Алиссон, Хендерсон, Робертсон, Гомес, Лаллана, Милнер (Александер-Арнольд, 75), Окслейд-Чемберлен, Кейта, Шақири (Мане, 68), Салоҳ, Ориги (Фирмино, 85)
Огоҳлантиришлар: Ванжони (47), Гомес (58), Гальярдо (78)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)