Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия таъсис этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти ҳокими вилоятдаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар орасидан ўзининг юксак иқтидор ва қобилиятини намоён эта оладиган, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда республика ва халқаро даражадаги ютуқлар кўламини кенгайтириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида стипендия танлови ташкил этди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ўтказиладиган танлов ғолиби олий ўқув юртини тамомлагандан сўнг ўз мутахассислиги бўйича иш билан ҳам таъминланади.
Изоҳ (0)