Польша пойтахти Варшава шаҳрида «Charity bazaar» миллий ошхона халқаро хайрия фестивали бўлиб ўтди. Фестивальда Ўзбекистон вакиллари «Ўзбекистон — Шарқ гавҳари» номли стенд билан иштирок этди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Фестиваль ташкилотчилари томонидан таъкидланишича, тадбирнинг мақсади миллий маданий қадриятлар, одатлар ва санъат турларини оммалаштириш, шу жумладан, кулинария ва туристик брендларни тарғиб қилиш бўлди.
Ўзбекистон стендидан мамлакатнинг Польшадаги элчихонаси вакиллари томонидан тайёрланган ўзбек миллий таомлари жой олди. Шунингдек, фестивалга ташриф буюрганлар миллий сополчилик маҳсулотлари, идишлар, атлас ва адрас, сўзана, анъанавий кийимлар, мамлакатнинг тарихий шаҳарлари акс этган суратлар билан танишди.
Тадбирда 7 хил ўзбек миллий таоми тақдим этилди. Фестиваль якунида Ўзбекистон элчихонасига «Шарқнинг энг хилма-хил таомлари» номинацияси бўйича мукофот топширилди.
Изоҳ (0)