Ўзбекистон Украина бозорига сархил кўкатлар экспортини кескин кўпайтирди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.
Жорий йил 9 ойи мобайнида Ўзбекистон Украинага умумий қиймати 1,2 миллион долларга тенг 1,6 минг тонна кўкат етказиб берган. Экспорт ҳажми рекорд даражада бўлиб, ўтган йилги кўрсаткичдан 2,6 баравар кўп.
Ўзбекистон илк бор Украинага кўкат етказиб берувчи асосий давлатлар рейтингида пешқадам бўлиб олди ва бу борада Италия, Эрон ва Грузиядан ўзиб кетди.
Мамлакатнинг Украина кўкат импортидаги улуши 41 фоизга етди. Бундан икки йил аввал бу кўрсаткич 9 фоиздан ошмаганди.
Изоҳ (0)