Тошкент халқаро аэропортидан хорижга учиб кетиш чоғида «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган Б.Т. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Натижада унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқилиши тақиқланган 1 дона 5,45 миллиметр калибрли патрон борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)