• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда номуси топталган 15 ёшли қизнинг ҳуқуқлари Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳимоя қилинади

    Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан журналист Барно Султонованинг мурожаатида ва баъзи ижтимоий тармоқларда қайд этилган қашқадарёлик қиз Н.Б.нинг тақдири юзасидан давлат ва нодавлат ташкилотлар вакилларидан таркиб топган Ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойига бориб ўрганилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

    Мурожаат матнида шундай дейилади:

    «Буни мен Республика хотин-қизлар саҳифасига ва личкасига ёздим, умид қиламан, жавоб бўлишига

    ‘Дунёларни юқоридагиларга совға қилиб кетмоқчиман’, деб ёзибди республика хотин-қизлар қўмитасига ёзган ўз мактубида қашқадараёлик номуси топталган, аммо номусини топтаган одам бир четда қолиб, бошқаларни рўбарў қилаётган, ҳаттоки қизни фоҳишаликда айблаётган (ўқитувчининг 14 ёшли қизи қандай фоҳишаликка улгуради) фарзанди бировларга бериб юборилган, лекин ҳақиқат тополмаётган 15 ёшли Н.Б. Унинг онаси бошини кўтаролмай қолгани, атрофидаги одамларнинг таънасидан хўрликларга чидолмай икки марта ўз жонига қасд қилди.

    Биринчисида 40 фоиз куйиб омон қолди, иккинчисида ўзини осганда мана шу қизи ипни пичоқ билан кесиб қутқариб қолганди. Энди эса қиз дори ичиб ўз жонига қасд қилибди. Аммо у онасининг дўхтирга олиб чопишлари туфайли тирик қолган. Бу сафар она қизини ўлимдан олиб қолди. Мунчалар бизнинг юртда инсон, аёл қадри бир чақалик қиммати йўға. Икки аёл адолат излаб ҳаётдан тўймоқда, ҳаётдан тўйдиришмоқда. Уларни жунглидан, ёввойи одамлар, ўрмондаги ваҳший ҳайвонлардан қутқарадиган наҳотки бирорта мард йўқ.

    Ўша чиркин жамиятдан, муҳитдан олиб чиқиб кетадиган чора-тадбир йўқ. Мен икки аёлнинг қуёши қандай отаётганини, қандай ботаётганини тасаввуримга сиғдириб қўрқиб кетаяпман. Кунлари қандай ўтаяпти, таънаю дашномлардан еган луқмаси томоғидан қандай ўтаяпти. Биргина номус топталиши орқасидан нега уларга бунча маломат. Номуси топталиши ортидан икки аёлнинг тақдири издан чиқиб кетди, умри талаш бўлди. Бунга жавобгар бўлган айбдорлар қандай жим кузатиб турибди уларнинг аҳволини, қандай ухлаяпти? Мактаб директори қизнинг номусини топтаган деб гумонланаётган йигит (қизнинг уйига темир сўраб чиққан қўшни йигит, қиз подвалга кирганда зўрлаган)нинг қариндоши экан.

    Қизнинг онаси депрессияга тушиб касал бўлиб қолгач тузалиб ишга қайтмоқчи бўлади. Аммо ишдан ҳайдашади, лоақал фаррошликни беринг ишлай деса, қувиб солишибди. Бир қизнинг умрини дўзахга айлантирган йигит ўлгур сени қандай ер кўтариб турибди. Ноҳақлик қилаётган ички ишлар ходимлари, ўқитувчилар — сенларни ҳам аёл туққанми... Бундай хўрликлар, таҳқирликларнинг чек чегараси борми? Ёки уларнинг умрига зомин бўлиб қутуласизларми? Лекин кейин бу юк билан қандай яшайсизлар?».

    Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабарида айтилишича, ушбу воқеа икки томоннинг (яъни қиз ва йигитнинг оналари) келишуви асосида яширилган, туғилган бола икки томоннинг ўзаро боладан тониши оқибатида туман туғруқ комплекси томонидан бошқа оилага васийлик белгилаб бериб юборилган (қонунда болани очиқлаш мумкин эмас).

    «Ҳозирда қизнинг онаси аввало соғлиғини тиклаб олиши, кейинчалик ишга қайтишининг имкони яратилди. Йигитга қариндош ҳисобланган мактаб директори лавозимидан бўшатилди. Бу ҳолатда асосий жабрдийда бўлиб қолаётган қиз Н.Б.ни реаблитация қилишнинг чоралари кўрилмоқда.

    Бироқ, мазкур жараёнда ҳозирча очиқланиши мумкин бўлмаган, чуқур ўрганиш ва таҳлилни талаб этадиган (масалан: тарафкашлик, мансаб талашиш, йигитнинг ДНК текшируви, қизнинг хатни ёзган-ёзмагани, дори ичган-ичмагани ва ҳоказо) каби ҳолатларда ноаниқликлар мавжуд бўлгани боис, ишга тўлиқ аниқлик киритиш ва якунига етказишни Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова шахсан назоратига олди.

    Якуний хулоса юзасидан ўрнатилган тартибда ахборот берилади», — дейилади хабарда.

    Ноябрь ойи бошида Қашқадарёнинг Косон туманида 15 ёшли ўқувчи қизнинг она бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    Косонда ўқувчи қиз 15 ёшида она бўлди. Мактаб раҳбарияти, туман ХТБ ва туғуруқхона масъуллари ҳодисани бир йилдан ортиқ яширган

    «15 ёшида она бўлган ўқувчи қиз ва чақалоғи ҳақида дарҳол хабар берилган». Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси ИИБ тарқатган маълумотни рад этмоқда

    18.12.2019, 23:36   Изоҳ (0)   54545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда олиб қочилган Spark бир неча соатдан сўнг эгасига қайтарилди

    18.12.2019, 23:14

    Самарқандда мактабга тегишли бўлган ҳудудда сауна қурилгани маълум бўлди

    18.12.2019, 22:52

    Монополияга қарши кураш қўмитаси Муборакда тадбиркорнинг бино қуриш муаммосини ҳал қилди

    18.12.2019, 22:30

    Сергелида автобус ва Nexia тўқнашди (видео)

    18.12.2019, 22:13

    Юнусободдаги метро қурилишида юз берган ҳалокатда вафот этган 3 кишининг шахси аниқланди

    18.12.2019, 21:34

    Ўзбекистон ва Туркия олий сайлов органлари ўртасида меморандум имзоланди

    18.12.2019, 21:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45

    Тошкентда ниқоб таққан шахслар банкоматни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 9 август, 14:30

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.